Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8781 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Hum B z r Str
Source ID 605ef950-bb15-4783-8669-71d2c14aa71e Claim ID PDF Hash 2572ac88cf724810... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 065 символов
4-1901-2504/8781-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – О.Тошмуродов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Сурхондарё вилоят ИИБ 41-сонли Манзил колониясининг жавобгар "Hum B z r Str " масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/8781-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сурхондарё вилоят ИИБ 41-сонли Манзил колонияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Hum B z r Str " масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 146356208 сўм асосий қарз, 73178104 сўм пеня ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тарафлар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгар ва учинчи шахсга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, улар узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, жавобгар табелларни ва ҳисобварақфактураларни тасдиқламаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Аниқланишича, Жазони ижро этиш департаменти 41-сон манзилколонияси ва "Хумо Базар Строй" МЧЖ ўртасида 2024 йилнинг 05 сентябрь куни 77-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиб, унга асосан 41-сонли манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган 50 нафаргача махсус контингентлар ҳисобидан ишчи кучи хизмати кўрсатиш, жавобгар эса ҳар бир ишчи кучига нисбатан ойига 1824000 сўм тўлаш мажбуриятини олишган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 20 октябрда 100-сонли қўшимча келишув тузилиб, шартнманинг 5.1-бандига ўзгартириш киритилган ва ҳар бир ишчи кучига нисбатан ойига 2006400 сўм тўлаш келишилган. Ушбу шартноманинг 5.3-бандида юз фоиз олдиндан тўлов қилиниши, 5.4-бандида эса хўжалик ташкилоти томонидан табеллар ва ҳисоб-китоб далолатномалари ҳар ой даъвогарга тақдим этилиши келишилган. Бироқ, тарафлар томонидан шартнома шартларига амал қилинмаган. Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандида келишилган далолатномалар расмийлаштирилмаган. Бундан ташқари, ишчи кучини топшириш-қабул қилиш далолатномалари, тегишли тартибда тузилган ҳисобварақ фактуралар, юк хатлари, ишончномалар, табеллар, кунлик нарядлар, қайд этиш журналлари ва бошқа шу каби даъво талабини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Низоли шартноманида келишилган мажбуриятларни бажаришда тарафлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибларга риоя қилинмаган. Юқоридагиларга асосан даъвогарнинг жавобгардан қарздорлик ва пеня ундириш ҳақидаги талаби асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирдагина мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат муассасалари тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига кўра давлат муассасаси раҳбари давлат муассасаси номидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ҳуқуқларга эга. Бунда ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган талабга кўра давлат муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиши; Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан давлат муассасасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиши; давлат муассасаси олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиши ва назорат қилиши лозим. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан даъвогар томонидан хизмат кўрсатилганлиги ёки иш бажарилганлиги ҳолатлари тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги, қарздорликни ундириш учун етарли далиллар мавжуд бўлмаганлигини инобатга олиб суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Иш бўйича тўланган суд харажатлари Сурхондарё вилоят ИИБ 41сонли Манзил колонияси зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов