← Назад
Решение #2846163 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| шартнома | 19 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 619 символов
4-1202-2501/5642-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 17 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё туман
ҳокимлигининг жавобгар “Eraliyeva Madinabonu” фермер хўжалиги билан
тузилган 01.04.2021 йилдаги 98-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага
бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги
1/11/3342-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Сайфуров, жавобгар
вакили Б.Сайфуров (2025 йил 29 октябрь кунидаги 18-сонли ишончномага
асосан), Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов
(2025 йил 22 январдаги 119-сонли ишончномага асосан), Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили
А.Абдуқодиров (ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (03.11.2025 йилдаги 7978-сонли
ишончнома асосида), Сирдарё тумани фермерлар Кенгаши вакили
С.Худойшукуров (2025 йил 3 ноябрдаги 200-сонли ишончнома асосида),
Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво киритиб, “Eraliyeva Madinabonu” фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида тузилган
01.04.2021 йилдаги 98-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё
вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар кенгаши жалб
қилинган.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида
01.04.2021 йилда 98-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилганлиги, жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган
мониторингда жавобгар жами ер майдонининг 24 гектар қисмида фаолият тури
билан шуғулланмасдан шоли экини эканлигини, ердан мақсадсиз
фойдаланганлиги
аниқланганлиги,
ҳолат
юзасидан
далолатнома
расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий
равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига
жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига тегишли жами ер
майдонига 2025 йил ҳосили учун ғалла эканлигини, шоли экини иккинчи экин
сифатида экилганлигини, ғалла режасини тўлиқ бажарганлигини, унга экилган
майдонга тўлиқ ҳалла экилганлиги бўйича мониторинг қилинганлигини,
билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара
шартномаси “Узкад” тизими дастуридан 2021 йил 26 сентябрда давлат
рўйхатидан ўтказилганини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
жавобгар ғалла режаси бўйича режани тўлиқ бажарганлигини, ғалладан
бўшаган майдонга шоли экини экин бўйича режада жавобгар ҳам борлигини,
жавобгар ташкил этилган вақтда унинг фаолият тури шоличилик бўлганлигини,
ҳар йили унга шоли экини экишга рухсат берилиб, режага киритилганлигини
билдирди.
Судда фермерлар кенгаши вакили жавобгар томонидан экилган шоли
экини биринчи ёки иккинчи экинлигига эътибор қаратилмаган ҳолда судга
даъво аризаси киритилганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгар томонидан
режа асосида шоли ҳосили экканлигини, унинг ер майдонига дастлаб тўлиқ
ғалла экилганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқланганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини
тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона,
самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ
хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг
алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий
белгиланган
мақсадда
фойдаланишни
таъминлаш
ер
тўғрисидаги
қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви
билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори
билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди “б”
кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш
бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ ерлардан
оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини
амалга
ошириш
туманлар
давлат
ҳокимияти
органларининг
ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2011 йил 21 майда Сирдарё туман ҳокимининг
203-сонли қарори билан жавобгар фермер хўжалигига Синдаробод СИУ
ҳудудидан 45.8 гектар ер майдони ажратилган ва 2011 йил 18 ноябрда ер ижара
шартномаси имзоланган.
Шундан кейин 2012 йил 23 февралдаги Сирдарё туман ҳокимининг
888-сонли қарори билан ер майдони 49.1 гектар қилиб белгиланган ва 2012 йил
2 мартда ер ижара шартномаси имзолаган.
Сирдарё туман ҳокимининг 2013 йил 17 октябрдаги 1928-сонли қарори
билан жавобгарга ер берилиб, жами ер майдони 63.4 гектар этиб белгиланган ва
2013 йил 31 декабрда ер ижара шартномаси тузилган.
Шунингдек, Сирдарё туман ҳокимининг 2021 йил 16 мартдаги 370-сонли
қарори билан жавобгар ер майдонига ўзгартириш киритилган ва шу қарор
асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 01 апрелда 98-сонли ер ижара шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Синдарообод
массивида жойлашган 63,4 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси паъта-ғаллачилик қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2-бандида
кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган.
Жавобгарга қарашли ер майдонида 20.05.2025 йилда ўтказилган
мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари лозим
даражада бажарилмаганлиги, 24 гектар ер майдонига шоли экканлиги юзасидан
далолатнома расмийлаштирилган.
Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан тузилган ер
ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши
юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи
томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини
бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари
Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилишга розилик берилган.
Даъвогар 2025 йил 04 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобгар муносабат билдирмаган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида
тузилган 01.05.2021 йилдаги 98-сонли ер участкасини бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган.
Суд муҳокамалида аниқланишича, жавобгарнинг жами 63,4 гектар ер
майдонига 2025 йил ҳосили учун ғалла экини экилган. Мазкур ҳолат Сирдарё
туманида 2025 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини мониторинг
оралиқ ўлчови бўйича қилинган 2024 йил 19 ноябрь кунги ўтказилган ўрганиш
далолатномаси ва топширилган ғалла ҳосили бўйича счёт-фактуралар билан
ҳам тасдиқланади.
Ҳолбуки, Сирдарё туман ҳокимининг 2025 йил 10 мартда асосий ва
иккинчи экин сифатида шоли экини экиш режалаштирилган майдонларда
жавобгарга тегишли 63.4 гектар ерга шоли экини экиш режалаштирилган.
Суд, жавобгарга қарашли ер майдонига режа асосида шоли экини
экканлиги, жавобгар тадбиркорлик субъекти эканлиги, тадбиркорлар фаолияти
қувватлаш давлат сиёсатини устувор мақсадларидан бири эканлиги,
шартноманинг 19-моддасида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай
қонунбузилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги
белгиланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган
ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим. МАзкур ҳолатда суд, даъвогардан Республика бюджетига
4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “Eraliyeva Madinabonu” фермер
хўжалиги билан тузилган 01.04.2021 йилдаги 98-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги
даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман ҳокимлиги
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Курбанов