Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2506/6337 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 36f875ab-302f-4923-aeb9-3132cc79b337 Claim ID PDF Hash a95a2994519ab89e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 27
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 327-моддаси нинг 327 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФКнинг 261-моддаси бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФК 261 law
чунки ФКнинг 261-моддаси чунки ФК 261 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онун 24-моддаси онун 24 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 356-моддаси ФКнинг 356 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни ва ИПКнинг 118-моддаси онуни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2506/6337-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 17 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 3 октябрдаги ишончнома ва 2025 йил 9 октябрдаги 79сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 30 316 319 сўм асосий қарз ва 21 827 749 сўм пеня ҳамда юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар 3 000 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) сотувчи) судга жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) харидор, олувчи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 30 316 319 сўм асосий қарз ва 21 827 749 сўм пеня ҳамда юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар 3 000 000 сўмни сўраган. Бунга асос қилиб, 13.03.2025 йилдаги №199/10-сонли келишувга асосан сотувчи ва олувчи ўртасида сотиб олиш-тўлаш шартномаси тузилган, шартномага асосан сотувчи маҳсулот бериши, олувчи эса берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ ҳолда бажарган, яъни маҳсулотларни берган. Аммо, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарилмаган, яъни тўлов тўлиқ амалга оширилмаган. Қарздорлик 30 316 319 сўмни ташкил этади. Даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган, жавобгарга ўз мажбуриятларини бажариш тўғрисида хабар берган, жавобгар даъво талаби юборган. Бироқ, жавобгар ўз мажбурятларини бажармаган. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли, даъвогар ушбу масалани музокаралар йўли билан ҳал қилишга бир неча бор уринишлар қилган, аммо даъвогарнинг мурожаатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Томонлар ўртасида имзоланган 13.03.2025 йилдаги №199/10-сонли шартноманинг 5.2-бандига асосан харидор кечиктирилган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 % миқдорида (қарз миқдори бўйича) пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Томонлар ўртасида №8/05-3—сонли ҳисоб фактура 08.05.2025 йилда имзоланган. Шунга кўра, ўтказиб юборилган тўлов муддати 08.05.2025 йилдан 08.11.2025 йилгача (қарор қабул қилишнинг мумкин бўлган муддати) 180 кунни ташкил этади. 30 316 319 х 0,4 % х 180 кун =21 827 749 сўм, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда —ФК)нинг 327-моддасига кўра, ўзгаларнинг маблағларини қонунга хилоф равишда ушлаб қолганлик учун жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, улар учун фоизлар қайта молиялаш банк фоизларининг дисконт ставкаси бўйича тўланади. 30 316 319 х 13,5 % : 365 х 180 кун =2 018 319 сўм, юқорида айтилганларга асосланиб, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мулкий жавобгарликнинг умумий миқдори 30 316 319 + 21 827 749+ 2 018 319 = 54 162 387 сўм (шу жумладан асосий қарз, кечиктирилган тўлов фоизлари, банк фоизлари), бундан ташқари, даъвогар ўз ҳуқуқини тиклаш мақсадида ушбу ишда иштирок этган адвокатнинг юридик ёрдами учун тўлов шаклида 3 000 000 сўм миқдорида зарар кўрганлиги келтирилган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд мажлисини ИПКнинг 128,170-моддаси талабларига асосан, жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, шартномада техник хатолик сифатида пеня сўзи жарима бўлиб ёзилганлигини, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) талабига асосан даъвогар жавобгардан пеня талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилиб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ФК 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 13 мартда тузилган №199/10-сонли сотиб олиш-тўлаш шартнома (кейинги ўринларда — шартномалар)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1.1-банди шартларига кўра, сотувчи, товарни ва унга тегишли ҳужжатларни харидорга мулк сифатида топширишга, харидор эса товарни қабул қилиб, ушбу шартномада белгиланган шартлар асосида тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт.Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга Did .uz( umihg.uz)электрон тизими орқали ҚҚС билан биргаликда шартномада назарда тутилган маҳсулотлар берилганлиги юзасидан 2025 йил 25 апрелда №25/04-10-сонли ва 2025 йил 8 майда №8/05-3-сонли ҳисобварақ-фактура(Счет-фактура)лар юборилган. Жавобгар даъвогар томонидан юборилган ҳисобварақ-фактуралар ва маҳсулотлар эътирозсиз қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.2 ва 3.3-банди шартларига кўра, шартнома бўйича тўлов, шартнома имзоланган кундан бошлаб, сотувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади ва 15-100 % миқдорида бўлиши кераклиги белгиланган. Бироқ, жавобгар шартномалар бўйича даъвогардан олинган товар ва хизматлар учун 15 608 000 сўм миқдорида қисман тўловларини амалга оширган, қолган 30 316 319 сўм тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида шартномада назарда тутилган етказиб берилган маҳсулотлар бўйича 30 316 319 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Даъвогар юзага келган қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга огоҳлантириш хати(талабнома) юборган, лекин жавобгар даъвогарнинг ушбу талабномасини ижро этмасдан, даъвогар олдидаги 30 316 319 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 30 316 319 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақфактуралар, юк хатлари, талабнома, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 449-моддаси биринчи қисмига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги лозим, бироқ, жавобгар томонидан 30 316 319 сўмлик маҳсулотлар ҳақи даъвогарга тўлаб берилганлигини фактини тасдиқловчи далиллар ва даъво ариза юзасидан ўз талаб ва эътирозларини тақдим этмади. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини 30 316 319 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 21 827 749 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 04 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25 - 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида, Қонуннинг 32моддасига мувофиқ, товарларни (ишлар, хизматлар) ўз вақтида тўламаган харидор (буюртмачи) сотувчига ҳар бир кечиккан кун учун қарздорлик суммасига нисбатан 0,4 % миқдорида жарима тўлашга мажбурлиги белгиланган, аммо жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 30 316 319 сўм асосий қарзни ҳозирги даврга қадар тўламаган. ФКнинг 363-моддасига асосан суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Шартноманинг 5.2-бандида “Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ, товарларни (ишлар, хизматлар) ўз вақтида тўламаган харидор (буюртмачи) сотувчига ҳар бир кечиккан кун учун қарздорлик суммасига нисбатан 0,4 % миқдорида жарима тўлайди” деб ёзилган бўлсада, бироқ шартноманинг 5.2бандида жарима деб ёзилган неустойканинг мазмуни ФКнинг 261-моддасига кўра пеня ҳисобланади, чунки ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмида қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланиши, учинчи қисмида қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши қайд этилган Шу боис, суд юқорида қайд этилган қонун нормасидан келиб чиқиб, шартноманинг 5.2-бандида жарима деб ёзилган неустойкани пеня деб ҳисоблашни лозим топади. Жавобгар топширилган маҳсулотлар ҳақини тўлашни 2025 йил 8 май кунидан 2025 йил 8 ноябрь кунигача жами 180 кунга кечиктирган ва шу сабабли (30 316 319 сўм х 0,4 % х 180 кун = 21 827 749 сўм) даъвогар жавобгар ҳисобидан 21 827 749 сўм пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогарнинг даъво талаби ва тарафлар томонидан тузилган шартноманинг 5.2-банди ФК ва қонун талабларига мос ҳолда расмийлаштирилмаган (тузилмаган). Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сонлиқарори12-банди учинчи хатбошида Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига кўра, қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. Маълумки, ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Қонун 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бундай ҳолларда, суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 30 316 319 сўмлик асосий қарз қисми бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганлиги, даъвогарга тўлайдиган ва ўтказиб юборилган маблағ доираси 30 316 319 сўмни ташкил килиши ва уни муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланиши, шунингдек, Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеняни талаб қилишга ҳақли эканлигини келиб чиққан ҳолда, 30 316 319 сўм асосий қарзнинг 50%да яъни 15 158 159,5 сўм миқдорида муҳокама қилишни лозим топди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда талаб этилаётган пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини ҳамда кредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, 15 158 159,5 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар 3 000 000 сўмни ундиришни сўраган. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра,ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва “LE -F ” адвокатлик фирмаси ўртасида 2025 йил 3 октябрда юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида №92/И-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг умумий суммаси 3 000 000 сўм қилиб белгиланган. ФКнинг 356-моддасига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади.Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7-бандида, адвокат ҳақининг суммаси 3 000 000 сўмни ташкил қилиб, олдиндан тўланадиган аванс миқдори адвокат ҳақининг суммаси 50 %ни ташкил қилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар томонидан “LE -F ” адвокатлик фирмасига 2025 йил 9 октябрдаги 877-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм маблағлар тўлаб берилган. Адвокатлик фирмаси адвокати И.У.Каримжонов томонидан даъво ариза ва бошқа ҳужжатлар тайёрланган ҳамда даъвогар манфаатларини ҳимоя қилиб, суд мажлисида иштирок этди. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланди. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 3 000 000 сўм адвокатлик ҳақини ундириш талабини 1 000 000 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, 1 000 000 сўмни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Чунки, даъвогар томонидан шартномани 7-бандига тўлиқ риоя қилинмаган ва фақатгина 1 000 000 сўм миқдорида маблағлар“LE -F ” адвокатлик фирмасига 2025 йил 9 октябрдаги 877-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 сўм маблағлар тўлаб берилган. Шу сабабли, даъвогарни бевосита жавобгарнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлик билан 3 000 000 сўм миқдорида зарар кўрганлик ҳолатини 2 000 000 сўм қисмини тасдиқловчи ҳужжат ва далиллар билан исботланмади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларинингмиқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини асосли деб топилган ва қаноатлантирилган 30 316 319 сўм асосий қарз ва 15 158 159,5 сўм пеняни ҳамда 1 000 000 сўм ундиришқисми бўйича (30 316 319+15 158 159,5+1 000 000=46 474 478,5 х 2%=929 489,57 :50%= 464 744,78 сўм)464 744,78 сўм давлат божини ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвонинг рад этилган қисмлари бўйича давлат божини даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 551 500 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, ушбу суммадан чегирган ҳолда 86 755,22 сўм қисмини жавобгардан ундирмасдан даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасидадаъво аризаси тақдим қилинганлиги муносабати билан қўшимча равишда давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 116, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 316 319 сўм асосий қарз ва 3 000 000 сўм пеня ҳамда юридик ёрдам кўрсатиш тарзидаги зарар 1 000 000 сўм, 464 744,78 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 551 500 сўм давлат божидан 86 755,22 сўм қисми зиммасида қолдирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд ҳаражатларини ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов