← Назад
Решение #2846184 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 814 символов
4-1202-2501/5711-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
17.11.2025 йил
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновни суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агросервис
Сирдарё МТП”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
“Абдулазиз Карим ўғли” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 781 250 сўм асосий
қарз, 5 390 625 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан:
“Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Т.Мадиярова, вакили А.Абдужалилов (2025 йил 29 октябрдаги 01/20-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
“Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Абдулазиз Карим ўғли” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 781 250 сўм асосий қарз,
5 390 625 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб,
даъво талаби қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида келмади, вакил
иштирокини таъминланмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилларнинг баён этилган важларни
иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил 19 апрелдаги
№65-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи” га
белгиланган муддатларда махсус механизмлар ва автотранспортни
ҳақдовчилари билан бирга тақдим этиш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномаларда шартларини бажариб, махсус техника ва
автотранспорт воситаларини белгиланган муддатларда етказиб бериб,
хизматлар кўрсатилган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича жавобгарга 2019 йил
20 майда 05-сонли ҳисобварақ-фактура билан 10 781 250 сўмга жавобгарга
топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаб бермаган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 09 июлдаги 21/25-сонли қарздорликни
сўндириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 10 781 250 сўмлик қарздорлик
тўланмай келган.
Ушбу ҳолатлар, ишдаги мавжуд шартнома, тарафлар ўртасидаги бир
томонлама таққослаш далолатномаси, ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 10 781 250 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан мажбуриятнинг бажарилмаган
қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда 5 390 625 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги 670-сонли қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади,
қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда
тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган
неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини
кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир
куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан
ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 100 000 сўм пеня
ундиришни қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
130-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236, 260,
261, 263, 326-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 127-129, 170, 176-179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л А Д И :
Даъвогар “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “Абдулазиз Карим ўғли” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
10 781 250 сўм асосий қарз ва 1 100 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “Абдулазиз Карим ўғли” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга
кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Судья
У.Р.Курбанов