← Назад
Решение #2846198 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2401/14098-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун
даъвогар **************нинг жавобгар “**************” МЧЖдан 3 567 766
сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
************** (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво
аризасида ************** (даъвогар) ва “**************” МЧЖ (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган 2022 йил 1 июлдаги
шартномага асосан даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлари учун жавобгар
тўловларни ўз вақтида амалга ошириши лозимлиги белгиланганлиги,
жавобгарнинг шартнома бўйича қарздорлиги 3 567 766 сўмни ташкил этганлиги
баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 567 766 сўм асосий қарзни
ундириб бериш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган
ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга
унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, 2022 йил 1 июлда даъвогар
(Ижрочи) ва жавобгар (Буюртмачи) ўртасида 07-22/1215-сонли “Ўзбекистон
Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томнидан жисмоний ва
юридик шахсларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича” шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Ижрочи»
«Буюртмачи»нинг буюртмасига биноан Ижрочи томнидан объектда доимий
равишда қўриқлаш хизматини кўрсатиши, Буюртмачи кўрсатилган хизматлар
ҳақини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини
олган.
2025 йил феврал ҳолатида жавобгар кўрсатилган хизматлар юзасидан
даъвогар олдида 3 567 766 сўмлик қарздорлиги хосил бўлган ва бу қарзлар тўлаб
берилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шунинг учун, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан тўланмаган асосий қарзни ундиришни сўраган.
Жавобгар ушбу қарзни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёки
қарзларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 567 766 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 567 766 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, суд харажатларини тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «************** ” МЧЖдан даъвогар ************** фойдасига
3 567 766 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 412 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой мобайнида
кассация шикояти бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов