← Назад
Решение #2846200 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2301/5015-сонли иқтисодий иш
ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(қонуний кучга кирган суд хужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида)
Жиззах шаҳри
2025 йил 26 июнь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, аризачи “***********”
МЧЖнинг Жиззах туманлараро иқтисодий судининг
4-1301-2301/5015сонли иши бўйича 2023 йил 14 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини Жиззах
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, тарафлардан
даъвогарнинг ваколатсиз вакили ффффф, жавобгар вакиллари фффффффффф
(раҳбар) ва ффффффффф (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига
2023 йил 18 октябрда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***********”
МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар ёки аризачи деб юритилади) томонидан
фффффффффффф замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси
қурилиш ишларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари жиддий
бузилганлиги сабабли, бинонинг зилзилабардошлик сифати пасайиши,
конструктив ечими ўзгариши келгусида ушбу қурилиш объектидан
фойдаланадиган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф туғдириши
муносабати билан ушбу қурилиш объектидаги қурилиш-монтаж ишларини
вақтинча тўхтатиб, бинонинг ноқонуний қурилган 6 ва 7-қаватларини
демонтаж қилишни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгар “***********” МЧЖ томонидан
фффффффф дастлаб “5 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
шахобчаси”, кейинчалик “7 қаватли талабалар турар-жойи” номи остида
рўйхатдан ўтказилган (мўлжал ффффффффф), 7 қаватли қурилиши
тугалланмаган бинонинг қурилиш ишларида шаҳарсозлик нормалари ва
қоидалари талаблари жиддий бузилиб, бинонинг зилзилабардошлик сифати
пасайтирилиб, конструктив ечими ўзгартирилиб, қурилиш объектидан
фойдаланадиган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф
туғдирадиган, ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан қурилган 6-, 7қаватлар “***********” МЧЖ ўз ҳисобидан мазкур қарор қонуний кучга
киргач, 30 кун муддат ичида демонтаж (бузиб ташлаш) қилиш, 6, 7-қаватлар
демонтаж қилингунга қадар 5 қаватли бинода қурилиш-монтаж ишларини
олиб боришни тўхтатиш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган. Жиззах
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 22 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида “***********” МЧЖ томонидан
берилган хулоса мазкур ташкилот бундай хулоса беришга ваколатли эмаслиги
сабабли, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деган хулосага
келинган. Шунга кўра, суд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари
бузилганлиги учун қўшимча қурилган олтинчи ва еттинчи қаватларни
демонтаж қилиш бўйича тўхтамга келган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари бугунги кунда
архитектура-режалаштириш топшириғи қайтадан қилинганлигини, шунга
мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
“Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика маркази”
ДМнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан йиғма эксперт хулосаси
ҳам олинганлигини маълум қилиб, иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқишни
сўрашди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 327-моддасининг биринчи бандига мувофиқ
суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум
бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш
учун асос бўлади.
ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани
кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари
ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суд, аризачи вакилининг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш
Республика маркази” ДМнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан
берилган ижобий йиғма эксперт хулосаси суд ҳужжати қабул қилинган пайтда
мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатни тасдиқлайди деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни, Жиззах туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 14 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарорини
бекор қилишни ва ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 195, 196, 327, 333-моддаларини қўллаб,
суд
ажрим
қилди:
Аризачи “***********” МЧЖнинг Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг 4-1301-2301/5015-сонли иши бўйича 2023 йил
14 декабрда
қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 4-1301-2301/5015-сонли иши
бўйича 2023 йил 14 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор
қилинсин.
Мазкур иқтисодий иш иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича қайта
кўриб чиқилсин.
Суд мажлиси 2025 йил 10 июль куни соат 16:00 да Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг биносида (Жиззах шаҳри, Катта ўзбек
тракти кўчаси, 115-уйда жойлашган) бўладиган очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиш учун тайинлансин.
Даъвогарга: даъво талабларини асословчи барча хужжатларнинг аслини
судга тақдим этиш таклиф қилинсин.
Жавобгарга: ариза талабларига қарши эътирозларини ёзма равишда судга
тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тарафларга хабар берилсин.
Тарафларга суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок
этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Суд
мажлисида
тарафлар
вакиллари
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилган ишончномалар ва шахсини тасдиқловчи хужжатлар
орқали иштирок этишлари шарт.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов