← Назад
Решение #2846206 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8941-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Термиз шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзбектелеком”
АЖнинг манфаатида жавобгар “Sur n
tt n
kstil
lust r Sh li”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ўзбектелеком”
АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Sur n
tt n
kstil lust r Sh li” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 1586687 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг 4-1902-2501/2994-сонли иш бўйича 25.07.2025 йилда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан “Sur n
tt n
kstil lust r
Sh li” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатишга
доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Б.Ҳамзаев
тайинланган.
ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига мувофиқ жавобгарга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга
нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилади.
Даъвогар томонидан қарздорлик бўйича тугатиш бошқарувчисига
мурожаат қилинмаган.
Бундай ҳолатда ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлади.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра
тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини ариза
кўрмасдан қолдиришни, иш бўйича олдиндан тўланган суд харажатларини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
“Ўзбектелеком” АЖнинг ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
“Ўзбектелеком” АЖнинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач давлат божи қисми бўйича ижро варақаси
берилсин.
Кредитор сифатида суд тугатиш бошқарувчисига мурожаат қилиш
ҳуқуқи борлиги даъвогарга тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Ж.Ачилов