Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1940 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение FERLEV Ответчик / Подсудимый TRANS QUALITY OIL
Source ID 83f40e9a-5b86-4e46-99ff-0132ff8c5a1e Claim ID PDF Hash fab8ddc8d0da28a9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 63-моддаси онуни 63 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
аролик кодекси 124-моддаси аролик кодекси 124 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1940-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 17 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар “FERLEV” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, мулкни дастлабки ҳолатга қайтариш, ушбу мулкни даъвогар балансига ўтказиш мажбуриятини Давлат кадастрлар палатасига юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Беруний туманлараро иқтисодий судининг 4-2302-2402/2586-сонли иш бўйича 2024 йил 12-декабрь кунги ҳал қилув қарорига асосан “FERLEV” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш иши бошланган. Тугатиш бошқарувчиси қилиб А.Ишчанов тайинланган. “FERLEV” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки қарздор деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, мулкни дастлабки ҳолатга қайтаришни, ушбу мулкни даъвогар балансига ўтказиш мажбуриятини Давлат кадастрлар палатасига юклашни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга жавобгар сифатида Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён матнда иккинчи жавобгар деб юритилади), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Турткул туман солиқ инспекцияси жалб қилинган. Суд муҳокамасида тарафлар вакиллари суд мажлиси ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Аниқланишича, даъвогар томонидан 2020 йил 20 апрелдаги электрон аукцион натижалари тўғрисидаги №АОА 1303-000030-сонли баённомага асосан Беруний тумани, Тўрткул шох кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган умумий майдони 9628 м2 бўлган, 2 хонали “Автомобилларга ёнилғи қўйиш шахобчаси” 117 906 745,80 сўмга сотиб олинган. Мазкур кўчмас мулк даъвогар томонидан 2022 йили 7 сентябрь кунги жавобгарнинг йиғилиши қарори билан 6 766 сўм қийматда Низом фондига киритилган. Даъвогар томонидан Беруний тумани, Тўрткул шох кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган умумий майдони 9628 м2 бўлган, 2 хонали “Автомобилларга ёнилғи қўйиш шахобчаси” жавобгарга 2022 йил 7 сентябрь кунги шартнома асосида 6 766 сўмга сотилган. 2024 йил 16 февралда кўчмас мулкга доимий фойдаланиш ҳуқуқи жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва ер участкасига 23:02:41:02:03:0119 кадастр рақами, бино-иншоотга 23:02:41:02:03:00211 кадастр рақами берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 113-моддасига асосан битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 63-моддасига асосан қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин: қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш орқали тузилган битимлар; битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса; шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим; битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса; қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча мол-мулк (пул маблағлари) эса қарздорга қайтарилади. Бу ҳолда иштирокчи ушбу Қонуннинг 150-моддасига мувофиқ тўртинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 124-моддасининг биринчи қисмига асосан юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли қарорининг 15-бандида берилган тушунтиришга кўра, қалбаки битимлар кўзбўямачилик учун тузилган битимлардан фарқланади. Қалбаки битимни тузишда тарафларнинг мақсади қандайдир фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатишга қаратилган бўлмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, тарафлар ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаришга эришиш мақсадида тузилади (масалан, қарздорнинг мол-мулкини хатлашдан қочиш мақсадида уни номигагина бегоналаштирилиши). Мазкур ҳолатда 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштириб, ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган, шунингдек, жавобгар номига кўчмас мулк ноқонуний равишда бегонлаштирилган. Даъвогарнинг 2018 йил апрель ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар жами 3 017 335 000 сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлиб, тўланмасдан қолган. Мазкур ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар, жумладан жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судининг 2024 йил 2 октябрь кунги ҳукми билан тасдиқланади.. Бундан ташқари, шартномада улуш олди-сотдиси назарда тутилган бўлса ҳам, аслида шартнома мазмунига кўра, қарздорга тегишли Беруний тумани, Тўрткул шох кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган 117 906 745,80 сўмга сотиб олинган, умумий майдони 9628 м2 бўлган, 2 хонали “Автомобилларга ёнилғи қўйиш шахобчаси” 6 766 сўмга жавобгарга сотиб юборилган. Ишдаги даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги топшириш қабул қилиш далолатномасида шартномага асосан корхона устав фондидаги жавобгарнинг улуши эмас, балки кўчмас мол-мулк қабул қилиб олинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг 170022/2024-сонли жиноят иши юзасидан “Қайта ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида”ги Қарорига асосан даъвогарга нисбатан ўтказилган қайта тафтиш натижаси бўйича 2024 йил 29 май кунги далолатномасида “Автомобилларга ёнилғи қўйиш шахобчаси” 6 766 сўмга жавобгарга сотиб юборилганлиги, бироқ, жавобгарга ушбу мол-мулкларни сотиб олиш учун тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги қайд этилган. Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштириб, ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келганлиги ишдаги шартнома, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг 170022/2024-сонли жиноят иши юзасидан “Қайта ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида”ги Қарорига асосан даъвогарга нисбатан ўтказилган қайта тафтиш натижаси бўйича 2024 йил 29 май кунги далолатномаси, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги топшириш қабул қилиш далолатномаси, Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 19 март кунги ажрими ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш даъво талаби асосли ҳисобланади ва даъво талаби қаноатлантирилиши, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси ҳақиқий эмас деб топилиши лозим. Даъвогарнинг шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, мулкни дастлабки ҳолатга қайтариш, ушбу мулкни даъвогар балансига ўтказиш мажбуриятини Давлат кадастрлар палатасига юклаш талаблари асоссиз бўлиб, ушбу талабларни қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунининга асосан кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш Давлат кадастрлар палатаси ваколатига тегишли. Даъвогар мулкни дастлабки ҳолатга қайтариш, ушбу мулкни даъвогар балансига ўтказиш учун кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза билан Давлат кадастрлар палатасига мурожаат қилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвогарнинг тарафлар ўртасидаги 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш даъво талабини қаноатлантиришни, тарафлар ўртасидаги 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси ҳақиқий эмас деб топишни, даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантиришни рад қилишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан республика бюджетига даъвогардан қаноатлантириш рад қилинган даъво талаблари бўйича 8 240 000 сўм давлат божи, қаноатлантирилган даъво талаби бўйича жавобгардан 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, жавобгардан ишни 2025 йил 5 ноябрь куни видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “FERLEV” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилсин. “FERLEV” масъулияти чекланган жамияти ва “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 7 сентябрь кунги улушни олди-сотди ҳақидаги шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад қилинсин. “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамиятидан “FERLEV” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. “FERLEV” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. “TRANS QUALITY OIL” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев