Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9456 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71cdb50e-fb6f-4248-af11-c5812df29f88 Claim ID PDF Hash edd8c816c558757f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онунининг 8-моддаси онуни 8 law
аролик кодексининг 377-моддаси аролик кодекси 377 code_article
дирда ушбу кодекс 377-моддаси дирда ушбу кодекс 377 code_article
балки ФК 377-моддаси балки ФК 377 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9456 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАН ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 17 ноябрь Чуст туман иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида, ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – AAAAA манфаатида жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан битимни ҳақиқий деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлиси муҳокамасида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида тарафлардан даъвогар вакили – XXXXXнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: ССП Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – AAAAA манфаатида судга мурожаат этиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан битимни ҳақиқий деб топишни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлади ва уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, AAAAA ва “BBBBB” МЧЖ ўртасида 30.12.2019 йилда №1345 - сонли кредит шартномасига асосан 471.600 АҚШ доллари кредит ажратилган. Кредит таъминотига кредит ҳисобига қуриладиган бино-иншоатни кредит таъминотига гаровга қўйиш мажбуриятини олган. “Қурилиши тугалланмаган музлатгич” бино-иншоатга №16:06:01:01:01:077:0003 – сонли кадастр рақами берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ихтиёрий равишда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилмаган. 1 Тарафлар ўртасида гаров шартномаси тузилмаган. Жавобгар МЧЖ раҳбари YYYYYга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси, 3-қисми, “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Даъво талабида: “BBBBB” МЧЖга нисбатан битимни ҳақиқий деб топишни сўралган. Мазкур ҳолатда суд, даъво талаби доирасида иш кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъво талаби билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди деб хисоблайди. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ҳисобига қурилган бино иншоатни гаровга тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ФК 266-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. “Гаров тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, ашёнинг мулкдори гаровга қўювчи бўлиши мумкин, гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 377-моддасида Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Бундан ташқари жавобгар шартноманинг 4.1.1 – бандига асосан, кредит ҳисобига қурилаётган бино иншоатни гаровга қўйиш мажбуриятини олган. Яъни, мазкур мажбурият шартномага асосан жавобгар зиммасида. ФК 361-моддасига кўра дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида 2 дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини олади. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига кўра, агар ушбу кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан битимини ҳақиқий деб топиш талаби билан эмас, балки ФК 377-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жавобгарни гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилиш лозим эди. Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, 7 - қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни, 9-моддаси, 25-бандида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволари юзасидан талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни билан тасдиқланган иловасининг, Давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан – БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи тўлаш белгиланган. Шунга кўра, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар - АЖ “Гарантбанк” зиммасига юклашни ва Республика бюджетига 4.120.000 сўм ундиришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисидаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113, 118, 176, 180, 186 - моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Даъвогар – АТЖ “Гарантбанк” ҳисобидан Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Судья Д.Соатов 4