← Назад
Решение #2846235 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 129 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14130-сонли иқтисодий иш
Жиззах шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 17 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан 340 791 100 сўм асосий қарз, 96 944 145 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 340 791 100 сўм асосий
қарз, 96 944 145 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар
қарздорликни тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Жавобгарга бугунги суд мажлиси тўғрисидаги ажрим унинг судга маълум бўлган
охирги почта манзилига почта орқали етказилган. Бироқ ажрим “берилган манзил
бўйича ташкилот топилмади” деб қайтарилган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим қилмаган. Жавобгарга
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум
бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Бироқ ажрим
“берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар
иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт.
Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум
бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки
яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида 2025 йил 3 январда 22-сонли мағсулот еткази бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 5 000 000 000 сўм
бўлган цемент етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартномаларнинг 2.1. бандида мазкур шартнома юридик кучга эга бўлгандан
сўнг, сотиб олувчи олдиндан сотиб олинаётган маҳсулот нархини ва ҳисобкитобларга асосан сотувчининг банкдаги ҳисоб рақамига олдиндан 100 фоиз
миқдорида 5 банк иш куни ичида тўлаб бериши шартлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган
ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 534 451 200 сўм
бўлган маҳсулотни етказиб берган. Лекин жавобгар қисман тўловларни амалга
оширганлиги (194 000 000 сўм тўлаган) натижасида якуний ҳисоб-китоб бўйича
даъвогар олдида 340 791 100 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари
билан амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топди деб ҳисоблайди. Шунга кўра даъво талабларининг 340 791 100 сўм асосий
қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 96 944 145
сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Шартноманинг 5.2. бандига кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида
тўланмаса сотиб олувчи сотувчига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ
пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмасдиги керак.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 96 944 145 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги
сабабли пеня миқдорининг ошиб кетганлигини ҳамда асосий қарз жавобгар
томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
24 236 000 сўмга қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 4 377 353 сўм
суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундириб беришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 437, 449-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 340
791 100 сўм асосий қарз, 24 236 000 сўм пеня, 4 377 353 сўм суд харажати ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов