Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19567 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 93a167e3-63a7-439d-8395-6b3da2926650 Claim ID PDF Hash df9dc531d82aa198... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
---------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳар 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхўжаевнинг котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар вакили – А.Обидов(ишончнома асосида) иштирокида, Поп тумани прокуратурасининг даъвогар - --------------------- АЖ манфаатида жавобгар – ---------------------- фермер хўжалигидан 63668043 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Поп тумани прокуратураси ---------------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, --------------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 63668043 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокуратура ва даъвогар вакиллари даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, прокуратура ва даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, Поп туман электр таьминоти корхонаси билан ---------------------- фермер хўжалиги ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган. Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Шу сабабли суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 63668043 сўм ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажатини ҳамда бюджетга 1273360.86 сўм давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди. Суд, ИПКнинг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Поп тумани прокуратурасининг ---------------------- АЖ манфаатидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ---------------------- фермер хўжалиги ҳисобидан: - Даъвогар ---------------------- АЖ фойдасига 63668043 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм судпочта харажати; - Республика бюджетига 1273360.86 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Б.Мадрахимов