← Назад
Решение #2846257 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 216 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 49 | — | law | |
| онуни | 6 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19896-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низамовнинг котиблигида, аризачи ААнинг
жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, аризачи вакили И.Қ.Жўраев (ишончнома асосида)
иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, АА (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) томонидан “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг
ўтказилган.
Мониторингда жавобгар томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот”
(АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб
чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизаси хулосалари олинмаганлиги
аниқланган.
Аризачининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик
меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб “Давлат экологик эспертизаси маркази”
давлат муассасасига тақдим этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини жавобгар
оқибатсиз қолдирган.
Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини
“Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар
тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар вақтинча тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ва ишда иштирок этувчи прокурор катта
ёрдамчиси ариза талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали
етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz
сайтидан олинган маълумотга асосан bibull @um il.uz электрон почта манзилига
юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини ва прокурор катта ёрдамчисининг
фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 216-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган
хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва
тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 49-моддасига кўра давлат барқарор
ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза
қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Наманган вилояти, Наманган тумани,
Боғишамол ҚФЙ, Эшобод кўчасида ихтисослашган Тошни кесиш, ишлов бериш ва
пардозлаш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Аризачи 2025 йил 14 июль куни жавобгар фаолияти юзасидан мониторинг
ўтказганда, жавобгар “Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда
“Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлиги
ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаганлиги аниқланган
ва бу бўйича 138/25-сонли огохлантириш хати юборилган.
Жавобгарга атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик
меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Давлат экологик эспертизаси
марказининг Наманган вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан
огоҳлантириш хати юборилган бўлишига қарамай, жавобгар тегишли хулосаларни
олмасдан фаолиятини давом эттирган.
Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни
баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва
стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи давлат
экологик экспертизасини ташкил этиши ва ўтказиши, 8-моддасида давлат экологик
экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига
салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар кириши,
11-моддасида ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик экспертиза
объектлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл
қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва
бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи
қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга
чиқариш ман этилиши назарда тутилган.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 13-моддасига мувофиқ атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма
ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл
қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори
билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини
бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик
субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг
нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг
олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб
туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги
29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 22-бандининг 10-кичик
бандида даъвогарга атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар,
иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва
(ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан
мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан
ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан
шуғулланиб келган ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини
олмаган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган
қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва
тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш
лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176, 177, 186, 220 ва 222-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик
экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 8, 11-моддаларини, “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15, 25-моддаларини, “Атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасини, “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон
қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи ААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамиятининг фаолияти “Атроф-муҳитга
таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги
баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосаларини олгунига қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти томонидан “Атроф-муҳитга
таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги
баёнот” (ЭОТБ) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олинганидан
сўнг уч иш куни ичида унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти АА зиммасига
юклатилсин.
Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан АА фойдасига 41 200
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев