Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9330 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3e65ba19-d1cf-40eb-8320-fd9a184c9a11 Claim ID PDF Hash 38017e5557b2b574... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9330-сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 17 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – “AAAAA” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси жавобгар – “BBBBB” МЧЖга нисбатан 5.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - “AAAAA” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар - “BBBBB” МЧЖга нисбатан 5.000.000 сўм ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади бироқ, ўзининг суд мажлисини унинг иштирокисиз кўриб чиқиш ва даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлаш ва уни қаноатлантириш тўғрисидаги аризасини судга юборган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади. Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 28.01.2025 йилдаги 4-1604-2501/128 - сонли ҳал қилув қарорига асосан “AAAAA” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилган. Унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Д.Мақсудов тайинланган. Мазкур тўловга қобилиятсизлик иши доирасида тугатиш бошқарувчиси томонидан, “AAAAA” МЧЖнинг фаолияти ва банк айланма маблағлари ҳужжатлари таҳлил қилинган. 1 Таҳлил натижаларига кўра, “AAAAA” МЧЖ томонидан “BBBBB” МЧЖга жами 5.000.000 сўмлик “молиявий ёрдам учун пул ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, МЧЖ раҳбари томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари йиллар мобайнида кўрилмаган. Натижада 5.000.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 23 ва 144 - моддаларига асосан тугатиш бошқарувчиси; олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақфактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган. Жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. “BBBBB” МЧЖ вакилига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлик учун суд мажлиси бошқа кунга қолдирилди. Бироқ, МЧЖ вакиллари томонидан даъво талабини инкор этувчи далилларни судга тақдим этмади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмай келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Шу боис суд, даъво талаби тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар - “AAAAA” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси фойдасига 5.000.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 3 Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан, даъвогар - “AAAAA” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси фойдасига 5.000.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 4