Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5715 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Кимё Жамол
Source ID bdee1fae-30bb-4ba3-975e-1e0a43af5b3b Claim ID PDF Hash d6abdccebd89d39b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФК 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 261 символов
4-1202-2501/5715-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 17.11.2025 йил Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг раислигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Кимё Жамол” фермер хўжалиги ҳисобидан 3 118 971 сўм асосий қарз, 1 559 485,50 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг (бундан кейинги матнларда палата деб юритилади), “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Кимё Жамол” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 3 118 971 сўм асосий қарз, 1 559 485,50 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 06 июлдаги №182-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи” га белгиланган муддатларда махсус механизмлар ва автотранспортни ҳайдовчилари билан бирга тақдим этиш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномаларда шартларини бажариб, махсус техника ва автотранспорт воситалари билан хизматлар кўрсатилган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича жавобгарга 2019 йил 15 октябрда 19-сонли ҳисобварақ-фактура билан 3 118 971 сўмга жавобгарга топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаб бермаган. Даъвогар томонидан 2025 йил 09 июлдаги 19/25-сонли қарздорликни сўндириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва оқибатсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3 118 971 сўмлик қарздорлик тўланмай келган. Ушбу ҳолатлар, ишдаги мавжуд шартнома, тарафлар ўртасидаги тузилган таққослаш далолатномаси, ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 118 971 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан мажбуриятнинг бажарилмаган қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда 1 559 485,50 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида “бажарувчи” “буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган сумманинг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пеня миқдори бажарилмаган мажбуриятларнинг 10 фоизидан ортмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, тарафлар шартнома шартларидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблашлари лозим бўлади. Даъвогар жавобгардан тўлаб берилмаган қарз миқдорининг 10 фоизи миқдорида, 311 857,10 сўм миқдорда пеня сўраши лозим эди. Шу сабабли, пеня ундириш бўйича 1 559 485,50 сўм даъво талабининг 1 247 588,40 сўм қисми асосиздир. Суд, пеня ундириш талабини пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 311 897,10 сўм пеня ундиришни, қолган 1 247 588,40 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда давлат божи тўловини тарафлар зиммасига юклаб, жавобгардан 302 820 сўм, даъвогардан 109 180 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236, 260, 261, 263-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л А Д И : Даъвогар “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “Кимё Жамол” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 118 971 сўм асосий қарз ва 311 897,10 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - “Кимё Жамол” фермер хўжалиги ҳисобидан 302 820 сўм, “Агросервис Сирдарё МТП” масъулияти чекланган жамиятидан 109 180 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Р.Курбанов