← Назад
Решение #2846313 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 24 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2503/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья З.Хасанова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 17 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Хасанова
раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котиблигида, аризачи
вакиллари
ХХХХХ
(2025
йил
23
сентябрь
кунги
01/18-3554-сонли
ишончномага
асосан)нинг
иштирокида,
аризачи
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлигининг жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган
жамиятининг фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик
тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Чимбой туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) фаолиятини экологик хулоса олгунига қадар вақтинчалик
тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризасини
қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг фаолияти давлат экологик экспертизасидан
ўтказилмаганлиги, давлат экологик экспертизасининг хулосаси олинмасдан
ноқонуний фаолият юритиб келаётганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни, жавобгарнинг фаолиятини аниқланган камчиликлар
бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туришни сўрадилар.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма
фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан
аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, жавобгар Қараўзак тумани, Қойбақ ОФЙ фаолият
юритади. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 7 сентябрь кунги “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизмини
янада такомиллаштириш тўғрисида” ги 541-сонли карори билан тасдиқланган
1
“Давлат экологик экспертизаси тўғрисида” ги Низомга асосан экологик
экспертиза хулосасини олиши лозим бўлган.
Жавобгар томонидан экологик экспертиза хулосаси олинмаган.
Аризачи томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида жавобгарнинг
экологик ҳужжатлари ишлатилмасдан ва давлат экологик экспертизасидан
ўтказилмасдан, давлат экологик экспертизасининг хулосаси олинмасдан
ноқонуний фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг
Қонунининг 24-моддасига асосан давлат экология экспертизаси хўжалик қарори
қабул қилинишидан олдин ўтказилиши шарт бўлган атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилиш тадбиридир.
Давлат экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида
белгиланган тартибда ўтказилади.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасининг биринчи қисмига мувофик корхоналар,
ташкилотлар ва муассасалар атроф-мухитга таъсирнинг йул куйилиши
мумкин булган энг юкори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошка
мезонларни ишлаб чиқишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф муҳитни
таъсирини баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли карорининг 1-иловасида экологик
экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлган фаолият турлари белгиланган.
Аммо шундай бўлса-да, жавобгар юқоридаги қонун ҳужжатлари
талабларини
бажармасдан,
экологик
норматив
ҳужжатларни
расмийлаштирмасдан фаолият юритган.
Аризачи томонидан жавобгарга аниқланган камчиликларни бартараф
этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган.
Бироқ жавобгар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш
чоралари кўрилмаган.
ИПКнинг 217-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш бўйича ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш назарда тутилган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида фаолият
қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги кўрсатилиши
керак.
Юқоридагиларга асосан суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгарнинг
фаолиятини фаолият тури бўйича давлат экологик
экспертизаси хулосасини олгунга қадар тўхтатиб туришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
2
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Шу билан бирга, суд ариза талаби қаноатлантирилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан даъвогар томонидан олдиннан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179,
217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофоза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти унинг
давлат экологик экспертизасининг хулосасини олгунига қадар вақтинчалик
тўхтатиб турилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан
фаолиятининг тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф
этилгандан
сўнг,
Қорақалпоғистон
Республикаси
Экология,
атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан
жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти тиклансин.
Жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи
Қорақалпоғистон
Республикаси
Экология,
атроф-муҳитни муҳофоза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн
кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
З.Хасанова
3
4