← Назад
Решение #2846340 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2503/5203-сонли иқтисодий иш
Судья: Ў.Мадрохимов
ШОВОТProtected
ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ
by PDF Anti-Copy
FreeСУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Upgrade to Pro Version
to Remove the Watermark)
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Шовот тумани
2025 йил 17 ноябрь
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судьяси Ў.Мадрохимов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Қурбантурдиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Xorazm viloyati issiqlik ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар Қўшкўпир тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими давлат
муассасаси ҳисобидан 609 261 187 сўм асосий қарз, 219 334 027 сўм пеня, жами
828 595 214 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Шовот туман прокурор катта ёрдамчиси Х.Вапаева, даъвогар вакили
Э.Назарқулов, И.Машарипов (2025 йил 20 октябрдаги 569-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили И.Саттаров (2025 йил 20 октябрдаги 01/7-382-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“Xorazm viloyati issiqlik ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда аризачи деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига
даъво ариза билан мурожаат этиб, Қўшкўпир тумани мактабгача ва мактаб
таълими бўлими давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 609 261 187 сўм асосий қарз, 219 334 027 сўм пеня,
жами 828 595 214 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан Қўшкўпир туман
иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Қўшкўпир туман ғазначилик ҳизматлари
бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари тарафлар мазкур низони медиацияни
қўллаган ҳолда ҳал қилишганлиги, низо юзасидан 2025 йил 14 ноябрда
медиатив келишув тузишганлигини билдиришиб, ушбу медиатив келишувни
судга тақдим қилишиб даъвони кўрмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳам мазкур низо юзасидан медиатив
келишув тузишганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Шунингдек Қўшкўпир тумани ғазначилик хизмати бўлими
ҳамда Қўшкўпир тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими судга маълумотнома
тақдим қилишиб, тарафлар ўртасида 2025 йилда тузилган иссиқлик таъминоти
шартномалари ғазначиликда рўйхатдан ўтганлигини маълум қилишиб, ишни
уларнинг вакиллари иштирокисиз кўришни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги
тўғрисида
суд Anti-Copy
мажлиси бошлангунига
қадар
Protected
by PDF
Free
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади. (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда
прокурор катта ёрдамчисининг даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини
тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига
қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан
низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив
келишув тузилиши, 291-моддасида эса медиатив келишув уни тузган тарафлар
учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда
ва муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши,
медиатив келишув ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тарафлар
медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратишни сўраб судга мурожаат
этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар низони медиатор
С.Ҳасанов кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида
2025 йил 14 ноябрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар
ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини
бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Демак, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво
кўрмасдан қолдирилади, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 17-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 18-моддаси талабига мувофиқ давлат божи
ундирилмайди, тўланган почта харажати эса даъвогарнинг зиммасида
қолдирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди ҳамда 108-, 195- ва
196-моддалариниProtected
қўллаб, судby PDF Anti-Copy Free
(Upgrade to Pro
А Version
Ж Р ИtoМRemove
Қ И Лthe
Д Watermark)
И:
“Xorazm viloyati issiqlik ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятининг
Қўшкўпир тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими давлат муассасасига
нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати “Xorazm
viloyati issiqlik ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
ёки суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Ў.Мадроҳимов