Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2501/7372 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 78eec838-266f-4b2d-9ab3-4c2052ac2403 Claim ID PDF Hash d4f9194a02b1290e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
нинг 60-моддаси нинг 60 law
тисодий процессуал кодекси 73-моддаси тисодий процессуал кодекси 73 code_article
нинг 212-моддаси нинг 212 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 41 code_article
Мазкур кодекснинг 91-моддаси Мазкур кодекс 91 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
Ер кодексининг 911-моддаси Ер кодекси 911 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
аролик кодексининг 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
Текст решения 14 322 символов
4-1902-2502/7374-сонли иш ***** тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 05 ноябрь ***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, ***** туман прокурори ёрдамчиси Ж.Ҳайдаров, даъвогар вакили Х.Хушвақтов (05.11.2025 йилдаги 1110-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар раҳбари Қ.Илёсов (паспорт ва низом асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар *****нинг жавобгар “*****” *********га нисбатан ********* ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси жавобгар ҳисобидан буздириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни ***** туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ***** (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” ********* (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га қарашли бўлган ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси жавобгар ҳисобидан буздириш ҳамда ер майдонини асл ҳолига келтиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Хушвақтов суддаги тушунтиришида, даъво аризасидаги талабларини қўллаб-қувватлаб, ***** ***** туман бўлими томонидан 2023 йил 29 ноябрь кунида ***** туманида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгар “*****” ********* фойдаланишида бўлган Таскент ҳудудининг 456қ-рақамли контуридан 0.026 гектар ер майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриб олганлиги аниқланганини, ***** ***** туман бўлими томонидан жавобгарга берилган огоҳлантиришларга қарамасдан ҳозирги кунга қадар жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши ихтиёрий равишда бузиб олинмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари суддаги тушунтиришида, даъво талабини тан олиб, ***** туман ҳокимининг 2018 йил 03 майдаги Қ-1066-сонли қарори билан ўзининг “*****” *********га 0.50 гектар ер майдони суньий балиқчилик кўли ташкил этиш мақсадида ажритилгани, хақиқатдан ҳам ***** ***** туман бўлими томонидан 2023 йил 29 ноябрь кунида ***** туманида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилганлигини, ўрганиш жараёнида жавобгар “*****” ********* фойдаланишида бўлган 456қ-рақамли контуридан 0,05 гектар ер майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда балиқчилик кўли ташкил этиш мақсадлари учун ажратилган ер участкасида қурилиш учун тегишли рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриб олганлиги аниқланганини, аниқланган ҳолатлар бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганини ва ушбу маъмурий жазо суммаси тўлиқ тўланганини, мазкур ноқонуний куриб олинган биноларни ҳужжатлаштириб ололмаётганини, даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хатлари жавобсиз қолдирилганини, ҳозирги кунга қадар ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши бузиб олинмаганини, тез кунларда бузиш ишларини амалга оширишини билдириб, иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, прокурор ёрдамчисининг даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга мувофиқ даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан- тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, Кадастр агентлиги ***** вилояти бошқармаси ***** туман бўлими томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар таркибидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси 6-10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 йилдаги 183-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ***** туманида фаолият юритиб келаётган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида, ***** туман ҳокимининг 2018 йил 03 майдаги Қ-1066-сонли қарорига асосан, жавобгар “*****” *********га ***** тумани “*****” маҳалласи массиви ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги заҳира ерларидан 456-контурларидан жами 0,50 ер майдони, балиқчилик кўли ташкил этиш йўналишида узоқ муддатга ижарага берилган бўлсада, бироқ жавобгар “*****” ********* томонидан фойдаланишида бўлган 456қ-рақамли контуридан 0,50 гектар ер майдонидан жавобгар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли рухсатномалар олмасдан, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриб олганлиги аниқланган ва бу ҳақда 29.11.2023 йилда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Ўрганиш натижаларига кўра, ***** тумани “*****” маҳалласида яшовчи жавобгар “*****” ********* раҳбари Қ.Илёсовга ***** ***** туман бўлимининг 30.11.2023 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади)нинг 60-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 99 000 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Мазкур жарима жазоси устидан жавобгар раҳбари томонидан билдирилган шикоят аризасига кўра 21.12.2023 йилда ЖИБ ***** туман судининг қарори билан 4 950 000 сўм миқдорига қадар жарима камайтирилиб, қўлланилган. Вахолангки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгарга ихтиёрий тартибда ўз бошимчалик билан эгалланган ер майдонини, ноқонуний равишда қурилган қурилишни бартараф этиб ер майдонини қайтаришга 29.11.2023 йилги 2-сонли ёзма кўрсатма берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ҳозирги кунга қадар ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси ихтиёрий бузиш чоралари кўрилмаган. Натижада тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддаси иккинчи қисмига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак. Мазкур кодекснинг 91-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 33-банди тўртинчи ва бешинчи қисмларида, Судларга тушунтирилсинки, Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди, шунга кўра судлар уларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга бундай мажбурият юклашга ҳақли эмас, деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра суд, судда аниқланган иш ҳолатлари ва амалдаги қонунчилик талабларига кўра, жавобгар “*****” *********га қарашли бўлган ер майдонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши тегишли рухсатнома олмасдан ноқонуний қурилиб, ўзбошимчалик билан фойдаланаётганлиги ва бунинг натижасида қонунчилик талаблари бузилганлигини инобатга олиб, жавобгар “*****” ********* томонидан ўзига қарашли бўлган 456қ-рақамли контуридан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси биносини жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздиришни ҳамда мазкур ер майдонини асл ҳолига келтиришни юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова “Давлат божи ставкалари”нинг “б” кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб суд, суд харажатларини муҳокама этиб, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни белгилашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31,41,91,911моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179,180,186,192,2039,20310-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” ********* томонидан ўзига қарашли бўлган 456қрақамли контуридан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган ********* ҳажмдаги *****, ***** хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси жавобгар томонидан ёки унинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилсин. Жавобгар “*****” ********* ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи; - Даъвогар ***** фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья *****