← Назад
Решение #2846352 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 129 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14139-сонли иқтисодий иш
Жиззах шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 17 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан 35 400 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили
***** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 35 400 000 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар
қарздорликни тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим қилмаган. Жавобгарга
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум
бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Бироқ ажрим
“қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар
иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт.
Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум
бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки
яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар
(буюртмачи) ўртасида 2025 йил 31 январда 13-сонли маҳсулот еткази бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага
асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 1 170 000 000 сўм бўлган қурилиш
материаллари етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган. Шартномага 2025 йил 19 мартда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида 13/1-сонли қўшимча келишув тузилиб, шартнома қиймати 1 472 400 000
сўмга оширилган.
Шартноманинг 4.2-бандида жўнатиладиган маҳсулот тайёрлангандан кейин 30
фоиз олдиндан тўлов қилиниши, 4.3-бандида маҳсулот жўнатилиб, ҳисобфактураларга имзо қўйилгандан кейин маҳсулотнинг 100 фоиз ҳақи тўлаб бкрилиши
келишилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган
ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 196 530 000 сўм
бўлган маҳсулотни етказиб берган. Лекин жавобгар қисман тўловларни амалга
оширганлиги (161 130 000 сўм тўлаган) натижасида якуний ҳисоб-китоб бўйича
даъвогар олдида 35 400 000 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан
эътиборсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари
билан амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари
лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топди деб ҳисоблайди. Шунга кўра даъво талабларининг 35 400 000 сўм асосий қарз
ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни, жавобгардан
Республика бюджетига 708 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 244, 437, 449-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 35 400
000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 708 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов