Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4810 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси Ответчик / Подсудимый аноним
Source ID 8df364c2-df6a-497c-b6f3-f756bcaf4c8b Claim ID PDF Hash 1cc8eb0049a740e0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 87 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 87 code_article
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-****/****0-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ****5йил17ноябр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси****котиблигида,Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида,даъвогар вакили – **** (ишончнома асосида), жавобгарвакили–адвокат **** (ишончнома ва ордерга асосан), низонинг предметига нисбатан**** талаб билан арз қилмайдган учинчи шахс – Ромитан туман ҳокимлиги вакили – **** (ишончномага асосан) иштирокида даъвогар - Бухоро вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг жавобгар – «**** омад йўл қурилиш”масъулияти чекланган жамиятиданжами**** сўмундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъвоаризаси бўйича ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд ****лисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар -Бухоро вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасииқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «**** омад йўл қурилиш” масъулияти чекланган жамиятиданЎзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқовқат таъминоти жамғармасига**** сўм қарздорликни ундиришнисўраган. Суднинг **** йил 06 ноябрдаги **** билан ишга низонинг предметига нисбатан **** талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ромитан туман ҳокимлиги жалб этилган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллабқувватлаб, ундаги **** такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил05июлдаги ПҚ-****-сонли Қарорига асосан “**** омад йўл қурилиш” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги Ромитан туманиҚоқиштувон массивихўжалик ер тузиш харитасининг ****қ-контуридаги тупроқ унумдорлиги жиҳатидан54 баллга тенг бўлган 0,80 гектарсуғориладиган ер майдони ер фондининг саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа **** мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилганлигини, мазкур қарорда вилоят ҳокимлигива Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилигини ўрнини қоплашни таъминлаш топшириғи берилганлигини, ушбу ер майдони учун Ўздаверлойиҳа Бухоро вилоят филиали томонидан ҳисобланган компенсация тўлови**** сўмни ташкил қилганлигини, бироқ жавобгар ушбу тўловни тўламай келганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддасида ҳам ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдекбаҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши кераклиги белгиланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг **** йил 25 майдаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомда компенсация тўловлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилиши белгиланганлигини, жавобгар бугунги кунга қадар қарздорликни тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд **** иштирок эттган жавобгарвакилидаъво талабини тан олмаслигини, **** ҳам ижара асосида****-сонли лотдаги 0,**** гектарер майдонини “ - uksi n” электрон онлайн аукцион савдо платформаси асосида олганлигини ва бу **** **** йил25 июнда YU-****-сонлибаённома ва Ромитан туман ҳокимлиги билан **** йил 26 июндақишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкасини 20 йил муддатга ижарага олиш тўғрисида****-24-сонли ижара шартномаси тузилганлигини, ер майдони аукционга чиққарилганда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар тоифасида чиқарилганлигини, аукцион талабларида ва ижара шартномаси шартларида нобудгарчиликларни қоплаб бериш талаби кўрсатилмаганлигини ва бундай **** олмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддасига **** йил 05 майда нобудгарчиликларни қоплаб бериш тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, ер майдони ижара ҳуқуқи эса қонунчиликка ўзгартириш киритилгандан олдин сотиб олинганлигини, даъво талаби асоссизлигини, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд **** иштирок этган низонинг предметига нисбатан **** талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Ромитан туман ҳокимлиги вакили **** ҳам ер майдони тоифаси ўзгартирилгандан сўнг, аукцион савдоларига чиқарилганлигини, аукцион ва ижара шартномаси шартларида нобудгарчиликларни қоплаб бериш шартлари назарда тутилмаганлигини, ер майдони аукционда реализация қилингандан сўнгқонунчиликка ўзгартиришларкиритилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 5 июлдаги ПҚ-****-сонли “**** йилларда Бухоро вилоятида пахта**** ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 5-бандига асосанВазирлар Маҳкамаси ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекслари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш, шу жумладан йўлбўйи хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш **** жами ****,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шундан ****,4 гектар суғориладиган ерларни саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа **** мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифимаъқулланганлигини, ушбу қарорда ерларнинг нобудгарчилиги компенсациясини тўлаш шартлари қўйилмаганлигини, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд **** иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд,тараф вакилини ва прокурор фикрини тинглаб,иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришнирад этишни,даъвогарнинг давлат божидан озод этилганллигини инобатга олишни вапочта ****даъвогарзиммасигақолдиришнилозим топади. Суд муҳокамаси ва ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича,****йил 07 июнда ўтказилган электрон-онлайн савдоларда****-сонли лот бўйича “**** омад йўл қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ғолиб бўлиб, умумий ер майдони0,**** гектарбўлган G****-сонли бўш ер участкаси ижара ҳуқуқини сотиб олган ва бу **** **** йил25июнда электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаYU-****-сонлибаённома расмийлаштирилган.Мазкур баённомага асосан Ромитан туман ҳокимлиги ва “**** омад йўл қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ўртасида **** йил26 июндаБухоро вилояти Ромитан туманиҚоқиштувон МФЙманзилида жойлашган0,****гектар ер майдони20 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида****-24-сонли ижара шартномаси тузилган. Мазкур ер майдонини аукцион савдоларига чиқарилишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 05 июлдаги “****-**** йилларда Бухоро вилоятида пахта-**** ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-****-сонли Қарори, Бухоро вилоят ҳокимининг **** йил 08 июлдаги ****Q/23-сонли Қарори ва Ромитан туман ҳокимлигининг **** йил03февралдаги45-****-Q/24-сонли Қарорлари асос бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 05 июлдаги “****-**** йилларда Бухоро вилоятида пахта-**** ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-****-сонли Қарорининг 5бандидаВазирлар Маҳкамаси ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекслари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш, шу жумладан йўлбўйи хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш ****5иловагамувофиқ жами ****,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шундан ****,4 гектар(шу жумладан Ромитан туманида 21,8 гектар)суғориладиган ерларни саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа **** мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг **** йил 25 майдаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришинобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши васуғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетигаўтказилиши; суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилиши белгиланган. “Ўздаверлойиҳа” Бухоро вилоят филиали томонидан тупроқ унумдорлиги жиҳатидан54 баллга тенг бўлган0,80 гектарсуғориладиган ер майдони учун**** сўмкомпенсация ҳисобланганлиги ва уни жавобгардан ундириш лозимлиги **** билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ****-моддаси иккинчи қисмига кўра, м**** шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикасининг **** йил 5 майдаги ЎРҚ-****-сонлиҚонунигаасосан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 87-моддаси ер участкалари электрон онлайн-аукцион воситасида реализация қилинганда, шунингдек баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати бўйича тўғридан-тўғри реализация қилинганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори алоҳида кўрсатилиши ва тўланиши кераклиги тўғрисида тўртинчи қисм билан тўлдирилган. Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданингиккинчи қисмиданазарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди. Суд даъвогарнинг қарздорликни (компенсация тўлови) ундириш талабини муҳокама қилиб, ер майдони аукционда реализация қилингунга қадар тоифаси ўзгартирилганлигини, жавобгар томонидан ер майдони тоифасини ўзгартиришга қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар содирэтилмаганлиги, қонунчиликка ер майдони амалда реализация қилингандан сўнгўзгартиш киритилганлиги, жавобгар аукцион савдоларида ва ижара шартномаси тузишда нобудгарчиликлар ўрнини қоплаш ****буриятини олмаганлиги сабабли, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси ****-моддаси ****-моддаси биринчи қисмида суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 27-бандига кўра,Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйичаиқтисодий судларда давлат божидан озод этилган. Баён этилганлардан келиб, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олишни, почта **** даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****-****-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. 2. Даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлиги инобатга олинсин. 3. Олдиндан тўланган почта **** даъвогар зиммасига қолдрилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши(протест келтириши)мумкин. Судья ****