Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7703 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Odil Sh `lquv r
Source ID 60e39e41-2549-49cf-a2bc-f6fb747063d7 Claim ID PDF Hash f5e78ab1a415a4ea... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 469-моддаси ФКнинг 469 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7703-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев, даъвогар Мирзачўл туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар "Odil Sh `lquv r" f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Мирзачўл туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Odil Sh `lquv r" f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.187.984 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 2.187.984 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Мирзачўл туман прокуратураси томонидан ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Қолаверса, жавобгар томонидан судга қадар даъвонинг асосий қарз ундириш талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд, қарор қилди: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Odil Sh `lquv r" f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti фойдасига 2.187.984 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Ш.Ғозиев