Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7708 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 98f4c183-88a9-4a69-9ead-3f2b24b8348d Claim ID PDF Hash 7a52c74c4a50fa0b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 469-моддаси ФКнинг 469 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7708-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар вакили Г.Умаров (07.01.2025 йилдаги 41-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Мирзачўл туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида жавобгар " k b B b " f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Мирзачўл туман прокуратураси "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар " k b B b " f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33.643.876 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергия етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб берилиб, шартнома шартлари бажарилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси бўйича қарздорлик тўланмаганлиги натижасида, 01.10.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 33.643.876 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Мирзачўл туман прокуратураси ушбу қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган. ФКнинг 469-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, ИПКнинг 118, 128, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар " k b B b " f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар "Hududi El ktr T rm ql ri" ksi d rlik j mi ti фойдасига 33.643.876 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 672.877,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев