Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/10427 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e63730be-d1d6-446d-9ee6-a0f21b4edb22 Claim ID PDF Hash d5eb058d106ef4bb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 32-моддаси онуни 32 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонлииш Судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** Урганчтуманлараро иқтисодий суди, судья****раислигида, судья ёрдамчиси****нинг котиблигида,аризачи вакили *****(12.03.**** йилдаги****-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили *****(раҳбар)нинг иштирокидааризачи Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси,нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар«*****» оилавий ****га .**** йилда берилган №****-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Урганчтуманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси,нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Урганчтуманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,«*****» оилавий ****(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га****йилда берилган №****-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган. Суд ****аризачивакилиаризаталабини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга тегишли шохобчадатехноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилмаганлигива давлат реестридан ўтказилмаганлиги аниқланганлигини билдириб,аризани тўлиқ қаноатлантиришнисўради. Суд **** жавобгар вакили ариза талабларига эътирози йўқлигини, ўрганишда аниқланган камчиликларни тез фурсатларда бартараф этишини билдирди. Суд,ишда иштирок этувчитарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўрааризаниқаноатлантиришни лозим деб топади. ИПК ****-моддасига мувофиқ,ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва ****, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа **** хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; **** **** бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа **** тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон ****ҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий **** томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича,Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бўлимитомонидан ёқилғи қуйиш, **** ва тарфатиш иншоотлари ҳамда чакана савдо шохобчалари бўйича Хоразм вилояти, ****, Урганч, ****ваГурлантуманларида ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш натижаларига кўра,Урганч тумани, “Боғдорчи” маҳалласида фаолият юритиб келган«*****» оилавий ****гақарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси Ўзбекистон Республикасининг **** йил 28 сентябрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сон Қонун талаблари; Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 10 декабрдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ****”ги ****-сонли Қарори талаблари; Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 30 июндаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 7-иловаси талаблари; Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 2 октябрдаги Қарори “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги ****-сонли низоми талаблари; Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 19 майдаги ****-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари; Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 29 мартдаги “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ****-сон Қарори талаблари каби саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчиликҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият олиб бораётганлигианиқланган. Жумладан, техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилиб давлат реестридан ўтказилмаганлиги ва бошқа камчиликлар аниқланган. Ўрганиш натижалари бўйича жавобгар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари бўйича **** йилда маълумотномада тузилган. Ушбу ҳолат юзасиданВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бўлимитомонидан аризачига**** йилда ****55-сонли **** киритилиб, аниқланган камчилик ва қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан ваколат доирасида чора кўриш сўралган. Шундан кейин аризачи мазкур ариза талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг .**** йилдаги“Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ****”ги86-сонли Қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона Низом”нинг “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, ****, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси Паспорти” **** 4-иловаси,4-бандида, рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган Ўзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалариэканлиги; 9-бандида, рухсат этишга оид талаб ва шартларкўрсатилган бўлиб,т)кичик бандида,Вазирлар Маҳкамасининг **** йил 30 июндаги ****-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлигирухсат этишга оид талаб ва шартсифатида белгиланган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг қарори 30.06.**** йилдаги“Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ****”ги****-сонли қарорига 7-илова билан тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом”нинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади)5-бандига кўра,Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши мумкин бўлган техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарлимоддаларни ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва шу кабилар) зоналари ҳамда: а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, ****, ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар; б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар; в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик **** чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар; г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар; д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига, канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 14.07.**** йилдаги“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ ****сонли Қонуни 32-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш **** унинг зиммасига юкловчи қарори ****. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади. Мазкур ҳолатдасуд, жавобгар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганлигиниинобатга олиб, аризачининг жавобгар фоалиятини **** тўхтатиш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни ва жавобгарнинг фаолиятини аризада келтирилган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг ****-моддаси 2-қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд ****: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПК68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур Кодекснинг ****-моддасига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғриси”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд ариза талабини қаноатлантиришни ва мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, ****,****,****, ****,****, ****-****-моддаларини қўллаб, суд қарорқилди: Аризачининг аризасиқаноатлантирилсин. «*****» оилавий ****га****йилда берилган №****-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддати аризада келтирилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар * оймуддатгатўхтатилсин. «*****» оилавий ****дан****сўм почта **** аризачиЎзбекистон ****ҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси нефтьмаҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясифойдасига ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро ****сиберилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқалиўн кунлик муддатичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****