Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8933 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ibr him-D n v F z
Source ID 99708ce9-f489-4fb6-a936-a3c0aa9476f5 Claim ID PDF Hash 5b820968cb4cc140... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддасининг 2-қисми нинг 2034 2 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 2034-моддасининг 4-қисми ИПК 2034 4 law
мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисми мазкур кодекс 2034 8 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8931-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 ноябрь Термиз шаҳри Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси манфаатида жавобгар «Ibr him-D n v F z» хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида тарафларнинг иштирокисиз, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ibr him-D n v F z» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 598322 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили судга ёзма фиркнома бермаган, эътироз билдирмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади. Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 08.06.2023 йилда “Телекоммуникация хизматлари кўрсатилиши тўғрисида” №1929755678-сонли 1203000 сўмлик абонент шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан 2024 йил 31 январда 300000 сўмлик, 2024 йил 29 февралда 300000 сўмлик ҳисобварақ фактура электрон шаклда юборилган. Шартноманинг 3.5-бандида жавобгар ҳисобварақ фактурага асосан уч банк кунида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга телекоммуникация хизматларини кўрсатган бўлса-да, жавобгар хизмат ҳақини тўламаган ва шартнома шартларини бажармаган. Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонунини 11моддасига кўра почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонунчиликда белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади. Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида белгиланади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчиучинчи қисмларига мувофиқ, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 13-моддасини биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 598322 сўм қарздорликни ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш учун олдинган тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 631, 686, 703, 705-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 2034, 2035 -моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. «Ibr him-D n v F z» хусусий корхонасидан “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси фойдасига 598322 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. «Ibr him-D n v F z» хусусий корхонасидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучгач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов