← Назад
Решение #2846432 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| Узбекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7171-сонли иктисодий иш
УЗБEКИСТОНРEСПУБЛИКАСИНОМИДАН
^АЛКИЛУВКАРОРИ
Шахрисабз шахри
2025 йил 17 ноябрь
Шахрисабз туманлараро иктисодий судининг судьяси Б.Холманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида даъвогар АИТБ
“Ипак йули банки”нинг жавобгар ЯТТ “BU ONOV
ZI JON
OVICH” хисобидан 29 606 632,10 сум муддати утган асосий
карздорлик, 24 389 395,24 сум муддати утган фоиз карздорлик, жами 53 996
027,34 сум микдоридаги кредит карздорлик ва олдиндан туланган 41 200 сум
почта харажатини ундириш хакидаги даъво аризаси буйича ишни даъвогар
вакили У.Мажидов (17.02.2025 йилдаги 03/93-сонли ишончномага асосан),
(жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида Шахрисабз туманлараро иктисодий
суди биносида очик суд мажлисида куриб чикиб, куйидагиларни
аниклади:
даъвогар АИТБ “Ипак йули банки” (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)нинг жавобгар ЯТТ “BU ONOV ZI JON
OVICH”
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 29 606 632,10 сум
муддати утган асосий карздорлик, 24 389 395,24 сум муддати утган фоиз
карздорлик, жами 53 996 027,34 сум микдоридаги кредит карздорлик ва
олдиндан туланган 41 200 сум почта харажати ундиришни сураган.
Суд мажлиси мухокамасида иштирок этган даъвогар вакили маълумот
такдим килиб, жавобгар томонидан карздорлик кисман бартараф этилганини
таъкидлаб, даъво талабларининг колган кисмини каноатлантиришни суради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вакти хакидаги тегишли тарзда
жавобгар хабардор килинган булсада, бугунги суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш мухокамасининг вакти
ва жойи тугрисида тегишли тарзда хабардор килинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йукдигида хал килиниши
мумкинлиги курсатилган.
Мазкур холатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз куришни
лозим топади.
Суд иш буйича тараф вакилининг тушунтиришини эшитиб, даъво
аризасида келтирилган холатларни иш хужжатлари билан бирга урганиб
чикиб, мухокама килиб, куйидагиларга асосан даъво талабларини кисман
каноатлантиришни хамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан хар
ким уз хукук ва эркинликларини конунда такикланмаган барча усуллар билан
химоя килишга хакли. Х,ар кимга бузилган хукук ва эркинликларини тиклаш
2
учун унинг иши конунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустакил
хамда холис суд томонидан куриб чикилиши хукуки кафолатланади.
Иш хужжатларига кура, тарафлар уртасида 2024 йил 14 ноябрда
ММЕ_ЕМО-2/01048/820941-сонли кредит шартномаси тузилган булиб,
шартномага кура банк жавобгарга йиллик 29 фоиз устама тулаш шарти билан
2027 йил 12 ноябрь кунига кадар 500 000 000 сум кредит ажратган.
Банк томонидан ушбу кредит маблаги тарафлар уртасида тузилган
шартномага мувофик ва шартларда жавобгарга уз вактида ажратилган. Лекин,
жавобгар кредит ва унга хисобланган фоизларни кайтариш режасини бузиб,
кредитнинг асосий карзи ва фоизларини туламасдан келган.
Натижада 09.10.2025 йил холатига жавобгарнинг 29 606 632,10 сум
муддати утган асосий карздорлик, 24 389 395,24 сум муддати утган фоиз
карздорлик, жами 53 996 027,34 сум микдоридаги кредит карздорлиги юзага
келган.
Тарафлар уртасида тузилган шартноманинг 5.4.2-бандида, кредитни
ушбу шартномада келишилган тартибга мувофик уз вактида тулаши кайд
этилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит шартномаси талабларини
бажариш акс холда кредит ва унга хисобланган фоизларни ундириш чоралари
курилиши тугрисида талабнома юборилган, даъвогарнинг жавобгарга
юборган талабномаси жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз колдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чикиб, даъвогар кредит карздорлигини
ундириш хакида судга мурожаат килган.
Суд даъво талабини асосли деб хисоблайди.
Чунки, Узбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён
матнда - ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кура мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида хамда ушбу Кодексда курсатилган
бошка асослардан келиб чикади.
ФКнинг 236-моддасига кура, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
конунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар булмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда куйиладиган бошка талабларга
мувофик лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама узгартиришга йул куйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофик кредит шартномаси буйича бир тараф
— банк ёки бошка кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (карз
олувчига) шартномада назарда тутилган микдорда ва шартлар асосида пул
маблаглари (кредит) бериш, карз олувчи эса олинган пул суммасини
кайтариш ва унинг учун фоизлар тулаш мажбуриятини олади. Агар ушбу
параграфнинг коидаларида бошкача тартиб назарда тутилган булмаса ва у
кредит шартномасининг мохиятидан келиб чикмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг коидалари кулланади.
3
ФКнинг 735-моддасида карз олувчи олинган карз суммасини карз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда карз берувчига
кайтариши шарт.
Узбекистон Республикаси Олий хужалик суди Пленумининг 22.12.2006
йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чикадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тугрисидаги фукаролик конун хужжатларини
куллашнинг айрим масалалари хакида”ги карорининг 5-бандида карз
олувчилар (карздорлар)нинг кредитларни кайтармаганлик учун кредит
ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниклашда судлар карз
таркибига кредитнинг ёки унинг бир кисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда
бошка туловлар (комиссиялар) киришидан келиб чикишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти
томонидан карз олувчи (карздор) банкнинг пул маблагларидан амалда
фойдаланган бутун даври учун, хатто актив (кредит/карз) устирмаслик
макомига утказилган такдирда хам, пул мажбуриятларини кечиктириш
даврини кушган холда хисобланиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур холатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя килинмаган.
Шу боисдан суд даъво талабларини асосли деб хисоблайди, бирок
даъвогар томонидан судга такдим этилган 17.11.2025 йилдаги 11/5739-сонли
маълумотномада жавобгар томонидан 12 500 000 сум муддати утган асосий
карздорлик, 9 300 000 сум муддати утган фоиз карздорлик, жами 21 800 000
сум микдоридаги кредит карздорлиги кисман туланганини, бугунги кунда 17
106 632,10 сум муддати утган асосий карздорлик, 15 089 395,24 сум муддати
утган фоиз карздорлик жами 32 196 027,34 сум колганлиги уз тасдигини
топганлиги сабабли суд даъвони кисман каноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш буйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошка конунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар хакидаги
маълумотлар булиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи холатлар, шунингдек низони тугри хал
килиш учун ахамиятга эга булган бошка холатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниклайди.
ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча
холатларини жамлаб, уларни суд мажлисида конунга амал килган холда хар
томонлама, тулик ва холис куриб чикишга асосланган холда уз ички ишончи
буйича бахо беради. Х,ар бир далил ишга алокадорлиги, макбуллиги ва
ишончлилиги нуктаи назаридан, далилларнинг йигиндиси эса етарлилиги
нуктаи назаридан бахоланиши лозим. Х,еч кандай далил суд учун олдиндан
белгилаб куйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига кура даъвогар тулашдан белгиланган тартибда
озод килинган давлат божи, агар жавобгар бож тулашдан озод килинмаган
4
булса, каноатлантирилган даъво талаблари микдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Узбекистон Республикаси “Давлат божи тугрисида”ги Конунига кура,
иктисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво бахосининг 2 фоизи микдорида, бирок базавий хисоблаш микдорининг
1 бараваридан кам булмаган микдорда давлат божи туланиши кераклиги
белгиланган.
Юкоридагиларга кура, суд даъво талаблари кисман каноатлантиришни,
жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 17 106 632,10 сум муддати утган
асосий карздорлиги, 15 089 395,24 сум муддати утган фоиз карздорлиги жами
32 196 027,34 сум карздорлиги ва олдиндан туланган 41 200 сум почта
харажати хамда республика бюджетига 1 079 921 сум давлат божи
ундиришни, даъвонинг колган кисмини каноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Узбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 8, 234, 236, 735, 744моддаларини хдмда Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал
кодексининг 66, 74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини куллаб, суд
К а р о р к и л д и:
даъвогарнинг даъво талаби кисман каноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “BU ONOV ZI JON
OVICH” хисобидан:
даъвогар АИТБ “Ипак йули банки” фойдасига 17 106 632,10 сум
муддати утган асосий карздорлиги, 15 089 395,24 сум муддати утган фоиз
карздорлиги жами 32 196 027,34 сум карздорлиги ва олдиндан туланган 41
200 сум почта харажати;
Республика бюджетига 1 079 921 сум давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг колган кисмини каноатлантириш рад этилсин.
^ал килув карори кабул килинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
утгач, конуний кучга киради.
Хал килув карори конуний кучга киргандан сунг ижро варакалари
берилсин.
Мазкур хал килув кароридан норози булган томонлар у кабул килинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд оркали Кдшкадарё вилоят судининг
иктисодий ишлар буйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки конуний
кучга кирган ва апелляция тартибида курилмаган хал килув карори устидан у
конуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят килиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов