Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4457 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қоракўл туман солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый SOHIBA HALIMA TRADE
Source ID 21b32687-0001-4ac1-a085-030a334be0cf Claim ID PDF Hash 66d12cf10bfbeb9d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
СК 60-моддаси СК 60 law
СКнинг 123-моддаси СКнинг 123 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4457-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОР И Қоракўл тумани 2025 йил 17 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов раислигида, Р.Расуловнинг котиблигида, даъвогар Қоракўл туман солиқ инспекциясининг жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи ундирувини мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Камолов (ишончномага асосан), жавобгар вакили иштирокисиз, Қоракўл туманлараро иқтисодий суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Қоракўл туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи ундирувини мол-мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида жавобгар вакили тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз мавжуд ҳужжатларга асосланиб кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар солиқ қарздорлиги бўйича электрон тарзда эътироз билдирганлигини, шу сабабли унинг қарзини ундирувини мол-мулкка қаратиш ҳақида судга мурожаат қилганлигини, суд мажлиси кунига қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Қоракўл туман солиқ инспекцияси томонидан жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамиятига 2025 йил 22 августда 46891685-сонли жами 322.786.334,39 сўмлик солиқ қарздорлигини тўлаш бўйича талабнома юборилган. Жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур талабномага эътирози мавжудлигини маълум қилиб, 2025 йил 26 августда жавоб хати берилган. Даъвогар қарздорлик ундирувини жавобгарнинг мол-мулкига қаратишни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 22-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шартлиги белгиланган. СК 60-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра тан олинган солиқ қарз солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарздир. СКнинг 123-моддаси 6-қисмига кўра, солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин. Шу боис суд, даъво талабининг 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, уни қаноатлантиришни ва жавобгарнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Мазкур холатда суд даъвони қаноатлантиришни яъни жавобгардан даъвогар фойдасига 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи, жавобгардан Судлар фаолиятини моддий таъминлаш департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 41.200 сўм почта харажати ҳамда жавобгардан Республика бюджетига 6.314.915 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 176-179-моддалари, СК 22, 60, 123моддасининг биринчи қисмига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамиятининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 315.745.771,25 сўм солиқ қарзи ундируви унинг мол-мулкига қаратилсин. Жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан Судлар фаолиятини моддий таъминлаш департаменти Бухоро вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SOHIBA HALIMA TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 6.314.915 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ш.З.Хамидов