Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2503/98954 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 622b2ac9-1c25-4718-97ce-1f9f16569622 Claim ID PDF Hash 95cd4828a0839297... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 129-моддаси ИПКнинг 129 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 341-моддаси ФК 341 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2503/98954-сонли иқтисодий иш Жиззах шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖ ҚКнинг жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан 18 013 096,05 сўм асосий қарз, 3 602 619,21 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “*****” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 18 013 096,05 сўм асосий қарз, 3 602 619,21 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан мазкур ишни кўриб чиқиш учун судловга тегишлилиги бўйича Жиззах туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Иш Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 17 октябрдаги ажрими билан иш юритишга олинган. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд мажлисига қадар асосий қарзни тўлиқ тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, жавобгардан пеняни ва суд харажатларини ундириб беришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим қилмаган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Бироқ ажрим “манзил тўлиқ кўрсатимаган” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш шартномасидан вужудга келган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2022 йил 14 январда А-1401/01-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 1 264 048 920 сўм бўлган қурилиш материаллари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 2.1. бандида сотиб олувчи етказиб берувчининг ҳисоб рақамига келишилган маҳсулот партияси учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошииши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар томонидан ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан даъвогар жавобгарга умумий қиймати 517 781 362,05 сўм бўлган маҳсулотни етказиб берган. Лекин жавобгар қисман тўловларни амалга оширганлиги (499 768 266 сўм тўлаган) натижасида якуний ҳисоб-китоб бўйича даъвогар олдида 18 013 096,05 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Судга даъво тақдим қилингандан кейин жавобгар асосий қарзни тўлиқ тўлаб берган. ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди деб ҳисоблайди. Лекин суд мажлисига қадар асосий қарз тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабларининг 18 013 096,05 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Даъвогар, шунингдек, тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 3 602 619,21 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўланмаса сотиб олувчи сотувчига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ пенянинг умумий суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлмасдиги керак. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 3 602 619,21 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги сабабли пеня миқдорининг ошиб кетганлигини ҳамда асосий қарз жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини 720 520 сўмга қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шунга асосан, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 216 158 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни, шунингдек даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда қўшимча ҳисобланган 195 842 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192моддалари, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 341, 437, 449-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” МЧЖ ҚК фойдасига 720 520 сўм пеня, 216 158 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 195 842 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов