Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19585 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4ff47b25-d436-44fa-95f5-f60d009c3867 Claim ID PDF Hash 9e3ab1bbedc7dcfd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19585-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ББ” давлат муассасаси ҳисобидан 92 328 539 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Р.Тожимаматов (ишончнома асосида) ва Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Н.Саминжонов иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 92 328 539 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 92 328 539 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси ва даъвогар вакили шартнома бўйича жавобгарга тармоқлар орқали электр энергиясини етказиб берилганлиги, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг қарздорлик тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмалари, тушунтиришлари ва прокурор ёрдамчисининг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганган ҳолда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 10 октябрь ҳолатига 92 328 539 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгарнинг электр энергиясидан бўлган мавжуд қарздорлиги тўлиқ тўлаган бўлиб, бу ҳақда даъвогар томонидан 2025 йил 17 ноябрда судга тақдим этилган 1448-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Шунингдек, даъвогар вакили суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини маълум қилди. Мазкур ҳолатда қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўланганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 1 846 571 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 1 846 571 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев