← Назад
Решение #2846496 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2508/105860-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
17.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "Onz h rm" M s`uli ti
h kl ng n J mi ti манфаатида жавобгар "Ezgulik Y 'lid " Xususi K rx n siга
нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "Onz h rm" M s`uli ti h kl ng n J mi ti манфаатида(бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Ezgulik Y 'lid " Xususi K rx n si (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.912.968 сўм асосий қарз ва 956.000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида
ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 10.11.2024 йилда
шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазмунига кўра,
“сотувчи” “сотиб олувчи”га белгиланган тартибда дори маҳсулотларини етказиб
бериш, “сотиб олувчи” эса маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва унинг қийматини
тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактураларга
асосан 4.494.968 сўмлик дори маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан қисман 2.582.000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, қабул қилиб
олинган маҳсулотлар ҳақи тўлиқ тўланмаган. Натижада бугунги кун ҳолатига
жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 1.912.968 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 1.912.968 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар ўз аризасида жавобгар ҳисобидан 956.000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси 1-қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорнинг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
иқтисодий судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд жавобгарнинг моддий аҳволини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг 956.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман
135.000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, ИПКнинг 26, 128, 170, 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Ezgulik Y 'lid " Xususi K rx n si ҳисобидан даъвогар "Onz
h rm" M s`uli ti h kl ng n J mi ti фойдасига 1.912.968 сўм асосий қарз,
135.000 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев