Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2506/5955 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 0ec04b46-7f80-4c2d-8344-9f7782a1a86e Claim ID PDF Hash ddb5f8960fed403c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФК 234 law
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2506/5955-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 17 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 27 февралдаги №01-08/471-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Б (раҳбар), С (2025 йил 14 майдаги 30-сонли ордер асосида)лар иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик-тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамиятига тегишли умумий ер майдони 100000.0 кв. метр бўлган, 43 хонадан иборат умумий фойдали майдони 3648.60 кв.метр, қурилиш майдони 4139.14 кв.метр бўлган Қамаши тумани, Қизилтепа ҚФЙ жойлашган “Қуёнчиликни ривожлантириш ва кўпайтириш фабрикаси биноси”га ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга 2017 йил 29 декабрь кунидаги ипотека шартномасига асосан 6 000 000 000 сўмга ва “Баҳодир Бахтиёрович” хусусий корхонасига тегишли бўлган “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S30/30B-1.5” ва “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S40/40B-3.0” бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ускуналари 2019 йил 01 май кунидаги ипотека шартномаларига асосан 302 400 000 сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан солидар тартибда “А” акциядорлик-тижорат банки фойдасига 01.01.2024 йил ҳолатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги учун 1 809 513 109.02 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н ИҚ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата) даъвогар “А” акциядорликтижорат банки (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки банк) манфаатида судга жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ва “Баҳодир Бахтиёрович” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда —қўшимча жавобгар)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъво аризасида жавобгарга тегишли умумий ер майдони 100000.0 кв. метр бўлган, 43 хонадан иборат умумий фойдали майдони 3648.60 кв.метр, қурилиш майдони 4139.14 кв.метр бўлган Қамаши тумани, Қизилтепа ҚФЙ жойлашган “Қуёнчиликни ривожлантириш ва кўпайтириш фабрикаси биноси”га ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга 2017 йил 29 декабрь кунидаги ипотека шартномасига асосан 6 000 000 000 сўмга ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S30/30B1.5” ва “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S40/40B-3.0” бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ускуналари 2019 йил 01 май кунидаги ипотека шартномаларига асосан 302 400 000 сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан солидар тартибда “А” акциядорлик-тижорат банки фойдасига 01.01.2024 йил ҳолатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги учун 1 809 513 109.02 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палата ва қўшимча жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатдантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, даъво муддатини қўллашни ва жавобгарга тегишли бўлган гаров қўйилган мулкларни бугунги кундаги бозор баҳоси бўйича судга оид қурилиш ва баҳолаш экспертизаси тайинлашни, даъво аризани рад қилишни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан банк манфаатида палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 2017 йил 18 июнь куни №707-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан банк жавобгарга “Зотдор қуёнлар, қуён боқиш сеткалари, озуқа, озуқа ва ем хашак, қуёнларни суйиш, қадоқлаш ускуналари, музлатгич, трансформатор, артизан қудуқ қазиш, озуқа етиштириш харажатлари, транспорт ва қишлоқ хўжалик техникалари, ёқилғи мойлаш материаллари ва қуёнчилик комплексини қуриш учун қурилиш материаллари сотиб олиш” учун 60 ой муддатга, йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 500 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, учинчи шахс эса асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1-иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида тартибда тузилган ва реестрга қайд этилган гаров шартномаси тузилган бўлиб, жавобгарга тегишли Қамаши тумани Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 43 хонадан иборат 3648.60 кв.метр ер майдонида жойлашган қуёнчиликни ривожлантириш ва кўпайтириш фабрикаси биноси гаровга олинган. Кредит шартномасига асосан банк жавобгарга у томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан шартномада келишилган кредит маблағларини ажратган. Шунингдек, банк ва жавобгар ўртасида 2017 йил 19 декабрь куни №759сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан жавобгар даъвогарга 60 ой муддатга, йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 500 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, учинчи шахс эса асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1-иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан банк жавобгарга у томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан шартномада келишилган кредит маблағларини ажратган. Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида тартибда тузилган ва реестрга қайд этилган гаров шартномаси тузилган бўлиб, даъвогарга тегишли Қамаши тумани Қизилтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4139,14 М2 кв.метр ер майдонида жойлашган Қуёнчиликни агро комплекси гаровга олинган. Бундан ташқари, банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 5 март куни №153сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан банк даъвогарга “Сув захира ҳовузи (резрвар), ховуз (вигребни яма), 3-блокда мавжуд қуён қафасига қўшимча канализация мосламаси тайёрлаш ва ўрнатиш, 4-блокга гофира вентилация ўрнатиш, озуқа тайёрлаш ускунаси (дробелка, мещалка, гранулятор) олиш ва экиш майдонларига экиш харажатлари ва Агрофирмага омборхона биносини сувоқ ва бетон йўлак ишлари, озуқа ем хашак сотиб олиш ва қурилиш ишларини давомийлигини таъминлаш мақсадида” 60 ой муддатга, 24 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 000 000 000 сўм миқдорида кредит бериши, учинчи шахс эса асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг 1- иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида шунингдек, банк ва жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ўртасида тартибда тузилган ва реестрга қайд этилган гаров шартномаси тузилган бўлиб, қўшимча жавобгарга тегишли тегишли “YUJIXIEQU N” русумли модель “JK S40/40B-30.0” бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ускуналар ва Ғофуров Абдирасул Абдужалилович ва Ишбаева Халимага тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашиналари гаровга олинган. Кредит шартномасига асосан банк жавобгарга у томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан шартномада келишилган кредит маблағларини ажратган. ФК 734-моддасининг учинчи қисмига кўра, фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. Банк шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга у тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан кредит маблағларини ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит фоизларни муддатида ўз вақтида тўламаган. Ваҳоланки, жавобгар кредит шартномаларни иловасида кўрсатилган жадвалларда белгиланган муддатларда асосий кредит қарзи ва фоизларни фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Натижада банкнинг даъво аризасида келтирилган асосларга кўра, 2024 йил 01 январь ҳолатига жавобгарнинг банк олдида ҳисобланган фоизлардан 1 809 513 109.02 сўм қарздорлиги вужудга келган. Банкнинг жавобгарни кредит фоизни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган. Шу сабабли банк манфаатида палата судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга тегишли умумий ер майдони 100000.0 кв. метр бўлган, 43 хонадан иборат умумий фойдали майдони 3648.60 кв.метр, қурилиш майдони 4139.14 кв.метр бўлган Қамаши тумани, Қизилтепа ҚФЙ жойлашган “Қуёнчиликни ривожлантириш ва кўпайтириш фабрикаси биноси”га ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга 2017 йил 29 декабрь кунидаги ипотека шартномасига асосан 6 000 000 000 сўмга ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S30/30B-1.5” ва “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S40/40B-3.0” бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ускуналари 2019 йил 01 май кунидаги ипотека шартномаларига асосан 302 400 000 сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан солидар тартибда банки фойдасига 01.01.2024 йил ҳолатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги учун 1 809 513 109.02 сўмни ундириш талабини билдирган. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмиданазарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлариданазарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорида тушунтириш берилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд банк манфаатида палатанинг 1 809 513 109.02 сўм фоизни ундириш ҳақидаги даъво талабини ишдаги ва суднинг ажрими ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилояти бош бошқармаси томонидан тақдим қилинган 2025 йил 09 октябрдаги далолатнома (хулоса)си ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ўрганиб чиқилганда,1 809 513 109.02 сўм кредит фоиз қардорликдан 2023 йил 31 декабрга қадар жами 1 256 831 380,79 сўм қисми асосли эканлиги, 552 681 728,22 сўм кредит фоизи ортиқча ҳисобланганлиги (кўрсатилганлиги) аниқланди. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатларда, суд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилояти бош бошқармаси томонидан тақдим қилинган 2025 йил 09 октябрдаги далолатнома (хулоса) ва унга илова қилинган ҳужжатларни мақбул ва ишончли далил деб баҳолашни лозим топади. Бундай ҳолларда, суд даъвогар манфаатида палатанинг жавобгардан 1 809 513 109.02 сўм фоиз қарзни ундириш талабининг 1 256 831 380,79 сўм қисмини асосли деб топиб, 1 256 831 380,79 сўм фоиз қарзни жавобгардан банк фойдасига ундиришни, 552 681 728,22 сўм кредит фоизи қисмини рад қилишни лозим топади. Суд, банк манфаатида палатанинг 01.01.2024 йил ҳолатига 1 809 513 109.02 сўмни муддати ўтган фоиз қарздорлигини жавобгарга тегишли умумий ер майдони 100000.0 кв. метр бўлган, 43 хонадан иборат умумий фойдали майдони 3648.60 кв.метр, қурилиш майдони 4139.14 кв.метр бўлган Қамаши тумани, Қизилтепа ҚФЙ жойлашган “Қуёнчиликни ривожлантириш ва кўпайтириш фабрикаси биноси”га ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга 2017 йил 29 декабрь кунидаги ипотека шартномасига асосан 6 000 000 000 сўмга ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S30/30B-1.5” ва “YuJIXIEQU N” русумли, модель “JK S40/40B-3.0” бўлган пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ускуналари 2019 йил 01 май кунидаги ипотека шартномаларига асосан 302 400 000 сўмга баҳоланиб, гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан солидар тартибда ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Чунки, банк манфаатида палата даъво аризасида ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўрамаган, шунингдек, қўшимча жавобгар жавобгарнинг кредит шартномалари бўйича қарздорликни тўлаши учун кафил бўлмаган, солидар тартибда тўлаш мажбуриятини олмаган, фақатгина мулкларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 36моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. Шунингдек, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ва жавобгарга тегишли бўлган гаров қўйилган мулкларни бугунги кундаги бозор баҳоси бўйича судга оид қурилиш ва баҳолаш экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини ҳам инобатга олмасдан, қаноатлантирмасликни лозим топади. Чунки, ишдаги ва олинган ҳужжатларга кўра, кредит фоизлари бўйича 1 256 831 380,79 сўм қарздорликнинг даъво муддати ўтмаган, шунингдек, банк манфаатида палатанинг даъвосини фоиз қарзини гаровга қўйилган мулклар ҳисобидан солидар тартибда ундириш талаби рад этилди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига, еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан палатанинг даъво талабларини асосли деб топилган 1 256 831 380,79 сўмқисми бўйича 25 136 627,61 сўм (1 256 831 380,79 х 2% = 25 136 627,61) давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан ундиришни, даъвонинг рад этилган552 681 728,11 сўм қисми бўйича 11 053 634,56(552 681 728,22 х 2% = 11 053 634,56) давлат божинибанк ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “А” акциядорлик-тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик-тижорат банки фойдасига 1 256 831 380,79 сўм сўм кредит фоиз қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 41 200 почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Давлат бюджетига даъвогар “А” акциядорлик-тижорат банки ҳисобидан 11 053 634,56 сўм давлат божи ва жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 136 627,61 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья Б.У. Махмудов