← Назад
Решение #2846521 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14093-сонли иқтисодий иш
судья О.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 17 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогар «*******» АЖнинг жавобгар
*******дан 20 170 423 сўм асосий қарзни, 363 245 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, даъвогарнинг вакили аааааааа (ишончномага асосан)
иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
«*******» АЖ(кейинги ўринларда-даъвогра деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, *******(кейинги ўринлардажавобгар деб юритилади) ўртасида улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ етказиб
бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга табиий газ етказиб берилган, бироқ жавобагр
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли 2025 йил 1 октябр
ҳолатига 20 170 423 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ва ушбу қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги, шартноманинг 8-бўлимига асосан етказиб берилган таббий газ ҳақини
ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилганлиги, шартноманинг шу бандига
асосланиб 363 245 сўм пеня ҳисобланганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 20 170 423 сўм асосий қарз ва 363 245 сўм пеня ундириш сўралган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили жавобгар истеъмол қилган
табиий газ ҳақини суд мухокамасига қадар тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб,
жавобгардан тўланмаган пеняни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
даъвогар (Етказиб берувчи) ва жавобгар (Истеъмолчи) ўртасида 2025 йил 12 февралда
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Етказиб берувчи газ тармоқлари орқали
Истеъмолчига келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш, Истеъмолчи эса
истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ, Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври
бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг
1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ хажми қийматининг 100 фоиз суммасини
олдиндан тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ
етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда – ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва
тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим.
Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Аниқланишича, шартнома бўйича истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоби
қилинган ва 2025 йил 1 октябр ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилган табиий газдан
муддати ўтган қарздорлиги 20 170 423 сўмни ташкил этган. Жавобгар даъвогар томонидан
етказиб берилган табиий газ ҳақини тўламасдан, ушбу қонун нормаси ва шартнома
талабларини бузган.
Аммо, жавобгар суд муҳокамасига қадар қарзларини тўлиқ тўлаб бериб, асосий
қарздорлиги тўлиқ бартараф этилган, бу ҳақда даъвогарнинг вакили судга маълумотнома
тақдим этди.
Шу боис, суд даъво аризасининг асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда
неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод
қилмайди.
Шартноманинг 8-бўлимига асосан етказиб берилган табиий газ ҳақини ўз вақтида
тўланмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4% миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома талабидан келиб чиқиб, жавобгардан 2025 йил
октябрь ҳолатига тўланиши лозим бўлган 20 170 423 сўм қарздорликни тўлови
кечиктирилганлиги учун 363 245 сўм пеня ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби
тўғрисидаги маълумот даъво аризада кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида, агар тўланиши
лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан
бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини,
ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пенянинг 150 000 сўм қисмини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 150 000 сўм пеня ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар «*******» АЖнинг фойдасига 150 000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар *******дан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов