Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/7649 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2dd28bcc-ce77-4528-9893-03aec0343fb3 Claim ID PDF Hash 83045e5ef885237b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** акциядорлик жамиятининг жавобгар **** хусусий корхонаси хисобидан 5 175 727,14 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари **** (2025 йил 09 январдаги МА 07/53сонли ишончнома асосида) ва **** (2025 йил 17 ноябрдаги 398-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил 06 ноябрдаги 44-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** акциядорлик жамияти (бундан бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 175 727,14 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 октябрдаги ажрими билан даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли даъво аризаси соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун иш юритувга қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган. Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан иқтисодий иш даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқишга ўтказилган. Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажримига асосан ишга ****(бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлашиб, жавобгарнинг важларига эътироз билдиришиб, мелиоратив тик дренаж қудуғи давлат қабул ҳайъатининг 2024 йил 30 майдаги қарори билан фойдаланишга қабул қилинган бўлса-да, унга ўрнатилган трансформатор ва электрон ўлчов воситаси жавобгар балансидан чиқарилмаганлигини, бу ҳақда жавобгар белгиланган тартибда туман электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмаганлигини, ҳақиқатан ҳам **** массивида жойлашган янги ковланиб ишга туширилган тайёрлаб қўйилган 2 дона қудуқларни **** туман тик қудуқлар бўлимига топширилиши муносабати билан қудуқларни хисоботга киритишга рухсат бериш ҳақида даъвогарнинг **** тумани ХЭТАЖ энерго савдо бўлимига 2025 йил 13 октябрдаги 4-сонли хат билан мурожаат қилганлигини, лекин ушбу ҳақда айнан қайси шартномалар бўйича, кимнинг балансидаги электр ҳисоб-китоблари ўтказилиши аниқ кўрсатилмаганлигини, ушбу хатга ижро учун чиқарилган ходим ўша куни ўтказилган тадбирда жиноий жавобгарликка тортилганлиги сабабли мурожаатга жавоб берилмасдан қолганлигини, тарафлар ўртасидаги 2 шартнома ҳам айнан 2024 йил 30 май куни тузилганлигини, ундаги шартларга кўра электр энергияси учун ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми хисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш приборлари уланган ток ва кучланиш трансформаторларининг коэффициентларини инобатга олган ҳолда аниқланиши келишилганлиги, жавобгар объектда трансформатор ўрнатганлиги сабабли, шартномага асосан унинг реактив ва актив қуввати бўйича 2024 йил октябрь ойида 3 450 483 сўм, декабрь ойида 1 725 727 сўм, жами 5 175 727 сўм қарздорлик ҳисобланиб, жавобгарга ҳисобварақ-фактура юборилганлигини, бироқ жавобгар ушбу ҳисобварақ фактураларни рад қилганлигини, электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилмаганлигини, жавобгарга ушбу даврда истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорлик ҳисобланмаганлигини, ҳозирда истеъмол учун 44 250 000 сўм қарздорлик мавжудлигини, агар жавобгар белгиланган тартибда **** нинг розилиги асосида электрон ҳисоблаш прибори ва трансформаторни ўтказса, ушбу қарздорлик насос станциялари ва энергетика бошқармасига ўтказилиш мумкинлигини, тарафлар ўртасидаги шартнома бекор қилинмаганлиги ёки жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг мажбурияти мавжудлиги сабабли реактив ва актив кучланиш учун ҳисобланган 5 175 727 сўм қарздорликни жавобгар тўлаши лозимлигини билдиришиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Жавобгар вакили суд мажлисида даъво талабига эътироз билдириб, корхона **** туманида янги мелиоратив тик қудуқлар қазиш ишларини олиб борганлигини, давлат қабул ҳайъатининг 2024 йил 30 майдаги қарори билан объект ****балансига топширилганлигини, ҳақиқатан ҳам даъвогар билан 2024 йил 30 май куни шартнома тузилганлигини, бироқ электр энергияси ишлатилмаганлигини, объектда “движок” асосида қурилиш ишлари олиб борилганлигини, объектни топшириш учун даъвогар билан шартнома қилинганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг қарздорлик учун юборилган электрон ҳисобварақ фактуралар “бизни корхонага тегишли эмас” қайди билан рад этилганлигини, даъвогарнинг олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини, шартнома бекор қилинмаганлигини, даъвогарга электр ҳисоблаш воситалари ва трансформаторни бошқа корхонага ўтказиш ҳақида мурожаат қилинмаганлигини, давлат қабул ҳайъати далолатномасига имзо қўйганлар орасида электр тармоқлари корхонасидан вакил бўлмаганлигини билдириб, даъво талаблари асоссизлиги сабабли рад қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахсдан вакил суд мажлисига келмади. Мазкур холатда суд ишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан, учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг **** ҳудудий филиали 3 **** туман ТЭТ билан жавобгар ўртасида 2024 йил 30 майда 508475-сонли “улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (кейинги ўринларда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, электр энергияси учун ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми хисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш приборлари улаган ток ва кучланиш трансформаторларининг коэффициентларини инобатга олган ҳолда аниқланиши белгиланган. Шартноманинг 3.6-бандига асосан жавобгарга энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаши асосида амалга оширилиши белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан истеъмолчига ўрнатилган трансформатор учун кучланиш коэффициентлари бўйича актив ва реактив қувватига 2024 йил октябрь ойида 3 450 483 сўм, 2024 йил декабрь ойида 1 725 727 сўм, жами 5 175 727 сўм қарздорлик ҳисобланиб, жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактуралар юборилган. Бироқ жавобгар томонидан мазкур электрон ҳисобварақ-фактуралар “бизни корхонага тегишли эмас” қайди билан рад қилинган. Даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида 2025 йил 17 сентябрдаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан 2025 йил 10 сентябрь куни ҳолатига 5 175 727,14 сўм сўм қарздорликни ундиришни сўраб иқтисодий судга даъво аризаси мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгарнинг 4 даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Суд жавобгар вакилининг объект давлат қабул ҳайъатининг 2024 йил 30 майдаги қарори билан ****балансига топширилганлиги, электр энергияси истеъмол қилинмаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Гарчанд, жавобгар томонидан ишлар бажарилган **** туманидаги янги мелиоратив тик дренаж қудуқ қуриш объекти давлат қабул ҳайъатининг 2024 йил 30 майдаги қарори билан қабул қилиб олинган бўлса-да, қурилиш объекти бошқа шахсга топширилганлиги сабабли электр ҳисоблаш ускуналари, трансформаторни ҳам учинчи шахсга ўтказиш, шартномани бекор қилиш бўйича жавобгар даъвогарга белгиланган тартибда мурожаат қилмаган. Давлат қабул ҳайъати орасида даъвогар вакиллари бўлмаган. Тарафлар ўртасидаги шартнома бекор қилинмаган ва ҳозирда ҳам қонуний кучда. Шартноманинг 3.2-бандида реактив энергиянинг шартномавий миқдори реактив энергиянинг иқтисодий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши, реактив энергиянинг ҳар бир ҳисобот даври учун иқтисодий қиймати, шартномада кўрсатилган ва ўрнатилган тартибда аниқланадиган қувват коэффицентининг оптимал миқдори ҳисобга олиниб, ушбу давр учун актив энергиянинг шартномадаги миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан қарздорлик истеъмол қилинган электр энергияси учун эмас, балки шартномага асосан трансформатор учун кучланиш коэффициентлари бўйича актив ва реактив қуввати бўйича ҳисобланган. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шу сабабдан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 175 727,14 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. 5 Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан **** АЖ фойдасига 5 175 727,14 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****