Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14439 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сирдар Ответчик / Подсудимый Сирдар
Source ID 27574d15-81ca-4d98-a89a-e71a7e4e0920 Claim ID PDF Hash 3402fa805578c45c... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 709 символов
4-1201-2502/14439-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси И.Юсупов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “Сирдар” АЖ манфаатида жавобгар "Сирдар" МЧЖҳисобидан 467 968сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдар вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар “Сирдар” АЖ (даъвогар) манфаатида судга жавобгар "Сирдар" МЧЖ (жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 467 968 сўм қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 2 203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 26.08.2020 йилда 1909884039-сон телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган ҳамда ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, кўрсатилган хизматлар тегишли электрон хисобварақ-фактураларни жавобгарга юборган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида, 2025 йилнинг 31 июль ҳолатига тўловлардан 467 968 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирмадалолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, қарзнинг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Суд, юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Сирдар" МЧЖҳисобидан даъвогар “Сирдар” АЖ фойдасига 467 968 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "Сирдар" МЧЖҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов