Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/10353 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 79fb81c5-29a8-4b92-8b38-9a147ca89488 Claim ID PDF Hash da20f5cb805c6cb2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*********-сонли иқтисодий иш Судья: ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси ********нинг котиблигида, даъвогар вакили***********нинг иштирокида, даъвогар ******нинг жавобгар ******дан ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt иловаси орқали) бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиши учун лозим бўлган ҳужжатлар ўз вақтида берилмаганлиги боис, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида *******сонли мастер-режа ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартнома баҳоси ҚҚС билан бирга ****** сўмни ташкил қилади. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар Яккабоғ туман марказини аҳоли яшаши ва дам олиши учун қулай шаҳарга айлантириш орқали урбаниязацияни жадаллаштириш учун Бош режа ва мастер режаларни ишлаб чиқиш объекти бўйича мастер-режа ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, Буюртмачи ва Бажарувчи шартнома имзолангандан сўнг 5 (беш) иш куни ичида шартнома баҳосининг 15 фоиз миқдорида аванс тўловини амалга оширади. Шунга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга ********* сўм аванс маблағи ўтказилган. Шартноманинг 1.4-бандига кўра, Бажарувчи ишларни Буюртмачи томонидан бошланғич маълумотлар тақдим этилиб, аванс тўловини амалга оширган кундан бошлаб, мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган календар иш жадвалидаги муддатда бажаради. Шартноманинг 2-иловасида эса, ишнинг бошланиши Буюртмачи томонидан бошланғич тўлов ва дастлабки маълумотлар тақдим этилгандан сўнг, 35 иш куни ичида якунланиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ****** сўмлик ишлар-хизматларни бажарилмасдан кўрсатилган муддатдан 55 кунга асоссиз равишда кечиктириб юборган. Шу боис, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан ******* сўмлик ишларнинг натижасини топшириш кечиктирилганлиги учун ****** сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига кўра, Бажарувчи ишларни ўз вақтида бажармаганлиги учун Буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган ишлар қийматининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ ўз вақтида бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Бироқ, даъвогар ўз даъво талабининг асоси сифатида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасини асос қилиб, унга кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлигини кўрсатган. Шунга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг ****** сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабидаги ҳисобланган пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 7 ноябрда ишларни бажариш ва қабул қилиш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлигини инобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, жавобгардан ******* сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва давлат божини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни ҳамда даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси 17-бандига кўра, давлат эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш шартномалари бўйича сотиб олувчи ҳисобланган давлат органлари ва ташкилотлари — етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бундан ташқари, суд жавобгар вакилининг даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиши учун лозим бўлган ҳужжатлар ўз вақтида берилмаганлиги ҳақидаги важлари ва Яккабоғ туман ҳокимлигининг 2025 йил 5 ноябрдаги ҳудуд майдони оширилганлиги ҳақидаги 2732-сонли хати билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандига кўра, агар Бажарувчи Буюртмачи томонидан тақдим этилган бошланғич маълумотларда аниқланган камчиликларни, 5 (беш) иш куни муддат ичида Буюртмачига маълум қилмаса, маълумотлар қабул қилинган деб ҳисобланади ва бундай ҳолат Бажарувчи ишларини бажариш муддатини ўзгартиришга асос бўла олмайди. Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар даъвогар томонидан тақдим этилган бошланғич маълумотларда аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда даъвогарга бирон-бир маълумот берилганлиги ҳолати кўрсатилмади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга ******* сўм пеня ва олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ва республика бюджетига ****** сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод эканлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179 ва 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига ******** сўм пеня, олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ******дан республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ******дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ****** сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ******нинг давлат божи тўловидан озод эканлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******