Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2510/5774 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID d49abef9-698f-4a3a-bbe6-f5e762f85a83 Claim ID PDF Hash dab447226b8202a1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 631-моддаси ФК 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ФКнинг 638-моддаси ФКнинг 638 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2510/5774-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 17 ноябрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А, жавобгар вакили Б (ишончнома билан) иштирокида иштирокида, даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 917 985 770,77 сўм асосий қарз ва 183 597 154 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда —палата) даъвогар "А" масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) пудратчи) манфаатида судга жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) буюртмачи)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 917 985 770,77 сўм асосий қарз ва 183 597 154 сўм пеняундиришни сўраган. Палата даъво аризасига асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 14 мартда 6-сонли пудрат шартномаси тузилган. 01.03.2023 йилда эса мазкур шартномага қўшимча келишув имзоланган. Шартнома шартига кўра пудратчи “А 380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейней” автомобиль йўлининг 0-15 (1этап 0-5 км) қисмининг ПҚ 0+00 ва ПҚ 50-00” оралиғидаги ёритиш устунларини қуриш ва электр таъминоти жиҳозлари билан жиҳозлаш ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан бажарилган ишлар 31.07.2023 йилдаги 13,14-сонли, 08.01.2024 йилдаги 1-сонли, 30.04.2022 йилдаги 2-сонли, 30.04.2023 йилдаги 2-сонли ва бошқа ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Даъвогар томонидан шартномага кўра мажбурият лозим даражада бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 917 985 770,77 сўм қарздорлик вужудга келмоқда. Мазкур қарздорлик 27.01.2025 йилдаги бир тарафлама солиштирма далолатнома билан тасдиқланган. 26.11.2024 йилда даъвогар томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандига асосан ижарага олувчи мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг миқдори бажарилмагани мажбурият суммасининг 20 %дан ошмаслиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар ҳисобидан (08.02.2024 йилдан 08.05.2025 йилгача) 450 кун учун ҳар бир тўлов кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз пеня ундирилиши белгиланган бўлиб, яъни 3 671 943 сўм (917 985 770.77х 0,4 фоиз = 3 671 943 сўм) жами 1 652 374 350 сўм (450 х = 3 671 943) сўм пеня, бироқ пенянинг миқдори бажарилмаган мажбурият суммасининг 20 %дан ошмаслигини инобатга олган ҳолда жавобгардан 4 785 585 сўм (917 985 770.77 х 20 % = 183 597 154 сўм) пеня ундириш лозимлиги келтирилган. Суднинг 2025 йил 17 июндаги ажрими билан даъвогарнинг даъво миқдорини 917 985 770,77 сўм асосий қарз қисмини 717 897 095,87 сўмга, 183 597 154 сўм пеняқисмини 143 579 419,17 сўмга ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан жавобгарнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, иш юзасидан экспертиза тайинланган. Экспертиза ҳаракатларини амалга ошириш “SQB ONS U ION” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилган ва иш юритиш экспертиза хулосаси олингунга қадар тўхтатиб турилган. “SQB ONS U ION” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2025 йил 10 октябрда №572-сонли хат билан ажрим ижроси юзасидан хулоса (маълумотнома) тақдим қилинган. Суднинг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилган палата суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палата вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, “SQB ONS U ION” масъулияти чекланган жамияти томонидан тузилган далолатнома ва маълумотномага эътироз билдириб, мутахассисга назорат ўлчови давомида қилинган ишлар ва қиймати 279 686 000 сўмлик 2 дона ДЭС (дизел генератор)ни кўрсатишига қарамасдан, инобатга олмаганлигини, суддан 2 дона ДЭС (дизел генератор)ни ҚҚС билан биргаликда инобатга олишни, агар жавобгар сақлашни ўз зиммасига олса 2 дона ДЭС (дизел генератор) қурилмани белгиланган жойга ўрнатишини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза талабларига эътироз билдириб, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган ишлар тўлиқ бажарилмасдан, якунига етказилиб, топширилмаганлигини, шартномада назарда тутилган ишлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришини, даъвогар томонидан қўшиб ёзиш ҳолатлари назорат ўлчови давомида аниқланганлигини, иш бўйича хусусий ажрим чиқаришни, даъвогар манфаатида палатанинг даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) ИПК 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 14 мартдаги А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 0-15 км (1-этап 0-5 км) қисмининг ПК 0+00 ва ПК 50+00 оралиғидаги Ёритиш устунларини қуриш ва электр таъминоти жиҳозлари билан жиҳозлаш” бўйича №6-сонли умумий қиймати 3 903 364 714 (уч миллиард тўққиз юз уч миллион ч юз олтмиш тўрт минг етти юз ўн тўрт) сўмлик пудрат шартномаси(кейинги ўринларда — шартнома) ва 2023 йил 1 мартдаги №3-сонли қўшимча келишувдан келиб чиққан. ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Шартноманинг 2-бандига асосан, пудратчи А 380 “Ғузор-Бухоро-НукусБейнеу” автомобиль йўлининг 0-15 (1-этап 0-5 км) қисмининг ПК 0+00 ва ПК 50+00” оралиғидаги Ёритиш устунларини қуриш ва электр таъминоти жиҳозлари билан жиҳозлаш пудрат ишларини бажариш, лойиҳалаш ва лойиҳада кўзда тутилган объектда жорий йилгача бўлган даврда бошқа пудратчилар томонидан бажарилган ишларни камчиликларни тўғрилаган ҳолда тўлиқлигича қурилиш-монтаж ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, тўловнинг 30 фоизи қисми шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида олдиндан аванс тариқасида пудратчига тўлаб берилади, қолган 70 фоизи қисми объектда қонуний ҳужжатлар (Ф-2 далолатномаси) асосида қабул қилингандан сўнг 30 (ўттиз) кун муддат ичида тўлаб берилади, айрим ҳолларда тарафларнинг келишувига тўлов олдиндан тўлаб берилиши мумкинлигига шартлашилган (келишилган). ФКнинг 638-моддаси биринчи қисмига асосан агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. ФКнинг 673-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Палатанинг даъво аризаси ва даъвогар раҳбарининг суд мажлисида келтирилган асослар ҳамда ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жами 4 001 773 498,00 сўмлик бажарилган ишлар 31.07.2023 йилдаги 13,14сонли, 08.01.2024 йилдаги 1-сонли, 30.04.2022 йилдаги 2-сонли, 30.04.2023 йилдаги 2-сонли ва бошқа ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Даъвогар томонидан шартномага кўра мажбурият лозим даражада бажарилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, 717 897 095,87 сўм қарздорлик тўланмасдан келинган. Шу боис, даъвогар манфаатида палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан бажарилган ишлар учун қолдиқ 917 985 770,77 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 июндаги ажрими билан даъвогарнинг даъво миқдорини 917 985 770,77 сўм асосий қарз қисмини 717 897 095,87 сўмга, 183 597 154 сўм пеняқисмини 143 579 419,17 сўмга ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогар манфаатида палатанинг жавобгар ҳисобидан 717 897 095,87 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби ишдаги 31.07.2023 йилдаги 13,14-сонли, 08.01.2024 йилдаги 1-сонли, 30.04.2022 йилдаги 2-сонли, 30.04.2023 йилдаги 2-сонли ва бошқа ҳисоб-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топсада, бироқ, жавобгарнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасига асосан суднинг ажрими ижроси юзасидан “SQB ONS U ION” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим қилинган маълумотнома ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, назорат ўлчови даврида пудратчи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қиймати 279 686 000 сўмлик 2 дона ДЭС (дизель генератор) қурилмалари ўрнатилмаганлиги сабабли 2 дона ДЭС (дизель генератор) харажатлари инобатга олинмаган ва объектда бажарилган 4 001 773 498 сўмлик реконструкция ишлари қайта кўриб чиқилганда, даъвогар томонидан 3 466 732 235 сўмлик ишлар бажарилганлиги ёки 535 041 263 сўмлик ишлар тўловга ортиқча тақдим этилганлик ҳолатлари аниқланган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатларда, суд “SQB ONS U ION” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим қилинган маълумотнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни мақбул ва ишончлидалил деб баҳолашни лозим топади. Бундай ҳолларда, суд даъвогар манфаатида палатанинг жавобгардан 717 897 095,87 сўм асосий қарзни ундириш талабини ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан муҳокама қилиб, даъвогар томонидан шартнома ва лойиҳа смета ҳужжатларига асосан ҳақиқатда жами 3 466 732 235 сўмлик пудрат ишлар бажарилганлигини инобатга олиб, шундан, жавобгар томонидан тўланган жами 3 083 787 727,23 сўм (берилган маҳсулотлар ва 1 % хизмат ҳақи) маблағларни чегирган ҳолда, 717 897 095,87 сўм асосий қарзнинг 382 944 507,77 сўм қисмини асосли деб топиб, 382 944 507,77 сўм асосий қарзни жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, асосий қарзнинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 143 579 419,17 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонлиқарорида ҳам тушунтириш берилган. Шартноманинг 8.2-бандига асосан, мазкур шартномада тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада берилган бошқа мажбуриятдар бажарилмаган қисмининг 0,4 % миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 20 %дан ошмаслиги белгиланган. Бундай ҳолларда, суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида асосий қарзи 382 944 507,77 сўмни ташкил қилиши ва шартноманинг 8.2-бандига кўра, даъвогар жавобгардан 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеняни талаб қилишга ҳақли эканлигини келиб чиққан ҳолда, 382 944 507,77 сўм асосий қарзнинг 20% да яъни 76 588 901,55 сўм миқдорида муҳокама қилишни лозим топди. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 76 588 901,55 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 382 944 507,77 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасигамувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда 76 588 901,55 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда кредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, 76 588 901,55 сўм пеня суммасини 15 000 000 сўмга қадар камайтириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига, еттинчи қисмига асосан давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси олий суди пленумининг2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сон Қарорининг 6.2-банди кўра, даъвогар томонидан даъво талаблари камайтирилган тақдирда, давлат божи қайта ҳисоблаб чиқилмайди ҳамда тўланган давлат божи қайтарилмайди.Неустойка миқдори иқтисодий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади, агар даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) юқорида белгиланган миқдорда давлат даромадига ундирилиши ҳақида тушунтириш берилаган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-108-сон Фармони 2-бандига асосан, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан палатанинг даъво талабларини асосли деб топилган 382 944 507,77 сўм асосий қарз ва 76 588 901,55 сўм пеня жами 459 533 409,32 сўм қисми бўйича 9 190 668,18 сўм ( 459 533 409,32 х 2% = 9 190 668,18) давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни, даъвонинг рад этилган 535 041 263 сўм асосий қарз ва 107 008 252,45 сўм пеня қисми бўйича жами 642 049 515,45 сўм қисми бўйича 12 840 990,3 (642 049 515,45 х 2% = 12 840 990,3) давлат божи даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 382 944 507,77 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Давлат бюджетига даъвогар “А” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 840 990,3 сўм давлат божи ва жавобгар “Б” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9 190 668,18 сўм давлат божи ҳамда Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм суд ҳаражатларини ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.У. Махмудов