Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19555 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0cc0796d-e26b-4a2d-b15e-b9866a0fbbe1 Claim ID PDF Hash 10201d17f1f0a801... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКниннг 703-моддаси ФКниннг 703 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - --------------- МЧЖнинг жавобгар - --------------АЖдан 60000000 сўм асосий қарз ва 14400000 сўм пеня, жами 74400000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Парпиев(ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Ўринов(ишончнома асосида)лар иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: --------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, -------------- АЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан кўрсатилган хизмат учун 60000000 сўм асосий қарз ва ва 14400000 сўм пеня, жами 74400000 сўмни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, ариза тақдим этиб, даъвонинг пеня қисмидан воз кечишини билдирди ва асосий қарздорликни ундиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги ва тез орада уни тўланишини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ва қўшимча тақдим этилган далилларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисми бўйича эса иш юритишни тугатишни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКниннг 703-моддасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, мазкур қоидалар алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 апрелда баҳолаш хизмати бўйича 9-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра даъвогар жавобгарнинг буюртмасига кўра амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида баҳолаш билан боғлиқ ашёвий ҳусусиятга эга бўлмаган баҳолаш хизматларини амалга ошириш, жавобгар эса мазкур хизматларп учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Юқоридаги шартнома асосида 2025 йил 1 августдаги 113-сонли сонли ҳисобварақ-фактура билан 60000000 сўмлик бино-иншоотларни баҳолаш хизмати кўрсатилиб, мазкур кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар кўрсатилган хизматлар учун 100 фоиз тўловни амалга ошириши белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 60000000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан юборилган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда, юқоридаги қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, жумладан, шартнома, ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Бундан ташқари, асосий қарз бўйича тўлов кечиктирилганлиги учун даъвогар томонидан 14400000 сўм пеняни ундириш сўралган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бироқ суд мажлиси жараёни даъвогар вакили даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини билдирди ва ариза тақдим этди. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг пенядан воз кечганлиги ҳолати қонун ҳужжатларига зид бўлмаганлиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини эътиборга олган ҳолда суд уни қабул қилишни ва даъвогарнинг 14400000 сўм пеня ундириш талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу асосда даъвонинг асосий қарзни ундириш қисми бўйича жавобгардан 1200000 сўм давлат божини даъвогар фойдасига ундириш, даъвонинг иш юритиш тугатилган қисми бўйича 288000 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдириш, ортиқча тўланган 912000 сўм давлат божини даъвогарга қайтариш ҳамда 41200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар --------------- МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар --------------- АЖ ҳисобидан даъвогар --------------- МЧЖ фойдасига 60000000 сўм асосий қарз ҳамда 1200000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг 14400000 сўм пеня ундириш қисми юзасидан иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан тўланган давлат божининг 288000 сўм қисми инобатга олинсин ва даъвогарнинг зиммасида қолдирилсин. Ортиқча тўланган 912000 сўм давлат божини қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов