Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9316 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 63dd476d-deee-45b6-964b-beb93337b03d Claim ID PDF Hash 06904d7fa81ad20a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Мазкур кодекснинг 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1801-2503/*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар **** йил **** Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Қарши шаҳар адлия бўлими даъвогар "************" АЖ манфаатида жавобгар ************ ҳисобидан ************ сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурор ўринбосари ************, ************ (ишончнома асосида), даъвогар вакили ************ (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари ************ (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши шаҳар адлия бўлими даъвогар "************" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ************ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ************ сўм ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Қашқадарё вилояти молия ва иқтисодиёт бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган адлия бўлими ва даъвогар вакиллари даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол қилинган табиий газдан қарздорлиги бартараф этилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво талабини қисман тан олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳисобидан қарздорликни ундиришни сўради. Учинчи шахс вакиллари ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида табиий газ етказиб бериш, ундан фойдаланишни ва хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширишни зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган ҳолда жавобгарга табиий газ етказиб берилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, адлия бўлими даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби қисман асослидир: Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Ушбу даъво талабида сўралган ************ сўм қарздорлик суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъвогарнинг қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ************ сўм қарздорлик, Қарши шаҳар адлия бўлими фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига эса **** сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини кўллаб, суд, қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ************ ҳисобидан: даъвогар “************” АЖ фойдасига ************ сўм; Қарши шаҳар адлия бўлими фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров