Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/8974 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b054f256-164d-4293-96a8-827fceb4589d Claim ID PDF Hash e34cb3f1d48f7bd8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
нинг 2-моддаси нинг 2 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
онуннинг 71-моддаси онуннинг 71 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
хххххххххх-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри ХХХХХХХ Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ххххххххххнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХХнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Хххххххххх” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “Хххххххххх” давлат муассасасига нисбатан киритган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили ххххх (ххххх йилдаги ххххх-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ххххх (ххххх йилдаги ххххх -сонли ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Хххххххххх” МЧЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххххххххх” ДМ (кейинги ўринларда жавобгар) ҳисобидан олди-сотди шартномасига асосан юзага келган 60 000 000 сўм қарздорликни ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаган ҳолда тарафлар ўртасида ххххххххххйилда имзоланган хххххххххх-сонли олдисотди шартномасига кўра шартномада келишилган ассортиментдаги ва турдаги маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, маҳғсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги боис, юзага келган қарздорликни ундиришни ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, олди-сотди шартномаси Давлат муассасаси бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли белгиланган талабларга риоя қилинмасдан тузилганлигини, ғазначилик хизматида рўйхатдан ўтказилмаганлигини, олди-сотди шартномаси давлат ҳаридлари тўғрисидаги қонунчилик талаби бўйича танлов натижаларига кўра тузилмасдан, тўғридан-тўғри тузилганлигини, электрон ҳисоб-варақ фактура 26.06.2024 йилда электрон равишда тасдиқлаб юборилган бўлсада, олди-сотди шартномаси аслида тузилмаган ҳисобланганлиги боис, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтириш ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида ххххххххххйилда Автомобиль техникаларига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш бўйича хххххххххх-сонли электрон шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига биноан унга зарур автомобиль техникалари эҳтиёт қисмларини етказиб бериш, жавобгар эса қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақини келишилган қийматда шартнома шартлари асосида тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлиб, шартноманинг умумий қиймати 500 000 000 (беш юз миллион) сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан, жавобгар маҳсулот ҳақининг 30 фоиз қисмини олдиндан тўлаб бериши, қолган 70 фоиз қисмини маҳсулотни тегишли равишда қабул қилиб олгандан сўнг, даъвогар ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 10.1-бандига кўра, мазкур шартнома Ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган. Тўпланган ҳужжатлардан кўринишича ҳамда 31.05.2024 йилдаги ххххххххххсонли электрон ҳисоб-фактурага биноан даъвогар томонидан жавобгарга жами 60 000 000 сўмлик эҳтиёт қисмлар етказиб берилган. Термиз тумани Ғазначилик хизмати бўлими судга 17.11.2025 йилдаги 01/014-сонли маълумотномани тақдим этиб, тарафлар ўртасида ххххххххххйилда тузилган хххххххххх-сонли 500 000 000 сўмлик шартнома Ғазначилик хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён - ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, ишни кўриш жараёнида тарафлар ўртасидаги ххххххххххйилдаги хххххххххх-сонли шартнома амалдаги қонунчиликка биноан расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 2-моддасига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат Истеъмолчиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан тадбиқ этилади. Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари учун давлат Истеъмолчилари деганда қуйидагилар тушунилади: 1) бюджет Истеъмолчилари: давлат органлари ва муассасалари; бюджет ташкилотлари; харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар; давлат мақсадли жамғармалари; бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар; 2) корпоратив Истеъмолчилар: давлат корхоналари; устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар; устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон дўкон; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши таклифларни танлаш; тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари. Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди; нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди. Жавобгар эса давлат муассасаси ҳисобланиб, амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилоти тоифасига мансуб бўлган ҳолда даъвогар билан Қонунга кўра тўғридан-тўғри шартнома тузиш ваколатига эга субъектлар тоифасига кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2007 йилдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек Истеъмолчиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 22.11.2016 йилдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22.12.2016 йилда 2850-рақам билан рўйхатдан ўтказилган)нинг 234-бандида, истеъмолчиларнинг тегишли ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳисобга олинмаган шартномалари бўйича юзага келган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) олдидаги кредитор қарздорликлари тўлаб берилмаслиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажати билан боғлиқ суд чиқимларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 186- моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Хххххххххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 200 000 сўм давлат божи ундирилсин, иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Хххххххххх