Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2202-2501/5680 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья HAYITBOYEV BAHROM ISKANDAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 26cbfa06-520c-4b38-83cc-e5e166cfd9fe Claim ID PDF Hash 7826307e7801eade... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 52-моддаси онунинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№4-2202-2501/5682-сонли иқтисодий иш Судъя: Б.И.Хайитбоев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҚИЛУВ ҚАРОРИ Free ProtectedҲАЛ by PDF Anti-Copy Шовот тумани 2025 йил 17 ноябрь (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси, судья Б.Ҳайитбоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Салаевнинг котиблигида, Шовот туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида Аризачи – Шовот туман солиқ инспекциясининг Қарздор – «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасини банкрот деб топиш (соддалаштирилган таомилга кўра)ни сўраб тақдим қилинган аризасини аризачи вакили Х.Қурбанов (2025 йил 14 ноябрдаги 16-15456-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Атажанов (рахбари) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Шовот туман солиқ инспекцияси (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасини (бундан буён матнда – қарздор деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ қарзини тўламасдан келаётганлигини ва тўловга қобилиятсизлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвони тан олиб моддий ахволи сабабли солиқ қарзи тўланмасдан келаётганлигини ва тўловга қобилиятсизлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни ва банкрот деб топишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонунинг 52-моддасида Тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд Protected by PDF Anti-Copy Free бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга Pro Version to Remove Watermark) доир иш юритишни(Upgrade бошлашto тўғрисидаги қарори the ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотган деб топилганлиги кўрсатилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонаси 20.02.2010 йилда 690262-сонли реестр тартиб рақами билан рўйхатга олинган. «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасининг раҳбари Атажанов Охунжон Юлдашбой ўғли ҳисобланади. Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган солиқ қарздорлиги 2025 йил 18 сентябрь ҳолатига жами 41.469.768 сўмни ташкил этади. Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Шовот туман бўлимининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд, қайд этилганларга асосан ҳамда қарздор мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, Шовот туман солиқ инспекциясининг аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига кўра, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Шунингдек, суд бошқарувчи номзоди банкротлик тўғрисидаги қонун Protected by PDF Anti-Copy Free ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли суд Ўразметов Бахтиёр (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Янгибаевич тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Юқорида баён қилинганларга ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 210моддалари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 52, 241-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Шовот туман солиқ инспекциясининг «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонаси соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб Ўразметов Бахтиёр Янгибаевич тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни чоп эттирсин ва судга далил сифатида тақдим қилсин; - тугатиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида олиб бориш, тугатиш жараёни тўғрисида ойда бир марта Шовот туманлараро иқтисодий судига оралиқ ҳисобот бериб борсин; - 2026 йил 17 февралгача тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида судга якуний ҳисобот тақдим этиш юклатилсин. Қарздор «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасидан Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор «SHOVOT WHITE SALT» хусусий корхонасидан аризачи Шовот туман солиқ инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериши, шунингдек биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Судья Б.Хайитбоев