Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19575 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d6d71e16-6e94-4a49-b89a-66835096e6dd Claim ID PDF Hash e0bd0af8498a2281... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳар 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, даъвогар вакили – М.Тожимаматов(ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Ўринов(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар - ----------------- АЖнинг жавобгар – ----------------- АЖдан 42081700 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: ----------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ----------------- АЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 42081700 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, тез орада қарздорликни тўлаб берилишини маълум қилди. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар электр таьминоти корхонаси билан ----------------- АЖ ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025 йил 1 октябрь холатига асосий қарздорлик 42081700 сўмни ташкил этган. Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 42081700 сўм ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатларини ҳамда бюджетга 841634 сўм давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди. Суд, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: ----------------- АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ----------------- АЖ ҳисобидан: - Даъвогар ----------------- АЖ фойдасига 42081700 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм судпочта харажати; - Республика бюджетига 841634 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Б.Мадрахимов