Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/14125 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 39a13189-3c62-4643-9907-2ae0ff589450 Claim ID PDF Hash 85ac8739ec75da86... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14125-сонли иш судья Н.Р.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “*****” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 61 866 667 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 2 133 333 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 3 578 733,42 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи, 593 242,02 сўм муддатли (жорий) кредит фоизи, 30 684,93 сўм оширилган фоиз, 701 985,81 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар бир неча ойдан бери кредит тўловларини тўлашдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 26 февралда 65сонли микрокредит шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар мебел ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун асосий воситалар сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга, асосий қарзни қайтаришда 6 ой имтиёзли давр ва 25 % устама тўлаш шарти билан, 64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Жавобгар эса шартноманинг 1-иловасида келтирилган графикка асосан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Жавобгар кредитни қайтариш графигига асосан қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган, яъни охирги 3 ойдан буён ҳисобланган 3 578 733,42 сўм фоиз тўловларини тўламаган. Натижада муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган. 2025 йил сентябрь ойи ҳолатига асосий қарздан 2 133 333 сўм, фоиз тўловларидан 3 578 733,42 сўм муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. Қарздорликни тўлашни талаб қилиб, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилган. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, кредит қарздорлиги бугунги кунга қадар ҳам бартараф этилмаган. 2025 йил 17 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 64 000 000 сўм кредит асосий қарзи (6 399 999 сўм муддати ўтган, 57 600 001 сўм муддатли аоссий қарз), 6 792 634,7 сўм фоиз қарздорлиги (6 319 210,03 сўм муддати ўтган, 473 424,67 сўм жорий фоизлар), асосий қарз кечиктирилганлиги сабабли ҳисобланган 78 904,1 сўм оширилган фоиз қарздорлиги мавжуд. Фоиз тўловлари кечиктирилганлиги сабабли 986 127,33 сўм пеня ҳисобланган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра эса, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартноманинг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда банк кредитларни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга ҳақли. Шартноманинг 9.1-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктиилганда қарз олувчи банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорида юқори фоиз тўлайди. Шартноманинг 9.3-бандига кўра, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди. Мазкур ҳолда, суд даъвогарнинг жавобгардан 64 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 4 202 660,04 сўм ҳисобланган фоизлар, фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган 701 985,81 сўм пеня ундириш талабларини асосли деб ҳисоблайди ва уларни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 1 378 093 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 333, 734, 735, 736, 744, 7461моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АТБ фойдасига 64 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 4 202 660,04 сўм ҳисобланган фоизлар, 701 985,81 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 378 093 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов