Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4749 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый FINN LINE
Source ID 3254db7b-e8be-48cc-8aeb-2977220c8250 Claim ID PDF Hash fa5a7fd55d8b0b9e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
процессуал кодекси 74-моддаси процессуал кодекси 74 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-****/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** йил 17 ноябр Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья ёрдамчиси **** котиблигида, Ромитан туман прокурори катта ёрдамчиси Қ.Кличев қатнашувида, даъвогар вакили – **** (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирок этмади), **** талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Кадастр агентлиги Жондор туман бўлими вакили – **** ва **** (ишончнома асосида) иштирокида (**** талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Жондор туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакил иштирокини таъминламади) даъвогар – Жондор туман ҳокимлигининг жавобгар – “FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан **** қурилиш ишларини бартараф этиш ва ер майдонини олиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд ****лисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Жондор туман ҳокимлиги иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига**** йил 21 декабрдаги ****-сонли қарор билан **** ер участкасида жами 0.4 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида ўзбошимчалик билан **** қурилиш ишларини бартараф этиш ҳамда 0.5 гектар ер майдонини олиб қўйишнисўраган. Суд **** иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги **** такрорлаб, хусусан, Жондор туман ҳокимининг**** йил 21 декабрдаги ****-сонли қарори билан жавобгар “FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига тумандагиЗарафшонМФЙШодлик кўчаси ҳудудидан қурилиш маҳсулотлари сотиш учун 0,5 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони **** фойдаланиш учун 10 йил муддатга ижарага берилганлигини,ушбу ер майдонида қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат берилмаган бўлсада, 48,0 кв.м.ер майдонида қурилиш ишлари ва ****,9 кв.м ер майдонида енгил конструкцияли айвон бино-иншоотлари қуриб фойдаланиб келаётганлиги аниқланганлигини, ўзбошимчалик билан **** қурилиш ишларини бартараф этиш юзасиданёзма ва оғзакиталабнома берилган бўлсада, жавобгар уларни эътиборсиз қолдириб келганлигини,ер майдонини олиб қўйиш талабини ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш талабига ўзгартиришини ва бу ****судга ариза **** этишини, жавобгар асоссиз равишда судни чўзиш **** ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраганлигини, унинг илтимосномасини рад этишни, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд **** вакил иштирокини таъминламади.Жавобгар раҳбари судга илтимоснома **** этиб, қўшимча ва янги далилларни **** эттиш учун сўров хати берганлигини, бироқ жавобини олмаганлиги сабабли, ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган.Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси ****-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд **** иштирок этган низонинг преедметига нисбатан **** талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс – Кадастр агентлиги Жондор туман бўлими вакили **** ҳам жавобгарга туман ҳокимининг қарори билан 0.5 гектар қишлоқ хўжалигида фоййдаланилмайдиган ер майдони қурилиш маҳсулотлари сотиш учун 10 йил муддатга ****, ер майдонидан **** фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини,жавобгар ўзбошимчалик билан, рухсатсиз 48,0кв.м.ер майдонидақурилиш ишлари ва ****,9 кв.м ер майдонида енгил конструкцияли айвон бино-иншоотлари қуриб фойдаланиб келаётганлигини, ушбу қурилиш ишлари учун рухсат берилмаганлигини,қурилиш ишларини бартараф этиш бўйича жавобгарга **** йил 14 октябрда талабнома юборилганлигини ва бу **** туман ҳокимлигига **** ҳам киритилганлигини,жавобгар қурилиш ва кадастр органларига бирор масалада мурожаат қилмаганлигини, ишни кўришни асоссиз чўзиш **** кейинга қолдириш тўғрисида мурожаат қилганлигини, ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этишни, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган прокурор даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд,тарафлар вакиллари ва прокурор фикрини тинглаб, ишҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосандаъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритувга қабул қилишни,даъво талабинитўлиққаноатлантиришни, давлат божинивапочта ****жавобгардан ундиришнилозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик эканлиги, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ****-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида одил судлов **** суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича,даъвогар Жондор туман ҳокимининг**** йил 21 декабрдаги ****-сонли қарори биланжавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига Жондор туманиЗарафшонмаҳалла фуқаролар йиғиниШодлик кўчаси ҳудудидан қурилиш маҳсулотлари сотиш **** жами 0,5 гектар, шундан 0,5 гектар қишлоқхўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони **** фойдаланиш учун 10 йил муддатга ****. Жавобгар - “FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятининг ****,00 кв.м ер майдонидан **** фойдаланиш ҳуқуқи **** йил 11 январда давлат рўйхатидан ўтказилган. Жондортуман кадастр агентлиги бўлими томонидан туманда ер майдонлари аҳволи ўрганилганда, “FINN LINE” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўзига тегишлива**** фойдаланишида бўлган 0,50 гектар ер майдонидаўзбошимчалик билан қурилиш ишлари ва айвон қурганлигианиқланган ва бу **** **** йил14 октябрдадалолатнома расмийлаштирилган. Кадастр агентлиги Жондор туман бўлими томонидан жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига ўзбошимчалик билан қурилган қурилишларни бартараф этиш тўғрисида **** йил 14 октябрда огоҳлантириш хати ва шу куннинг ўзида тегишли чора кўриш бўйичаЖондортуман ҳокимлигига **** киритилган. Шундан сўнг, даъвогар – Жондор туман ҳокимлиги жавобгар “FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 0.4 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан **** қурилиш ишларини бартараф этиш ва 0.5 гектар ер майдонини олиб қўйиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси ****-моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ****. Даъвогар вакили ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабининг ер майдонини олиб қўйиш қисмини ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш талабига ўзгартиришни сўраган. Суд, даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини муҳокама қилиб, у қонун талабларига зид эмаслиги сабабли, уни иш юритувга қабул қилишни лозим деб топади. Жондор туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг **** йил 17 ноябрдаги 84-сонли хулосасида жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятитомонидан 48.0 кв.м ер майдонида қурилиш ишлари ва ****.9 кв.м ер майдонидаенгил конструкцияли айвон биноиншоотлари қурилганлиги, **** ер майдонидан юқори кучланишли ҳаво линиялари ўтганлиги сабабли қурилишга рухсатнома берилмаганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси биринчи қисми 11-бандига кўра, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ****-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш **** учун**** ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ****-моддаси учинчи қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим лиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган **** қилинган сарф-**** қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилиши, ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамияти томониданўзига **** фойдаланиш учун ****ер майдонидақурилишучун зарур рухсатнома олинмасдан ўзбошимчалик билан бино-иншоотва енгил конструкцияли айвонқурганлигиЖондортуман кадастр агентлиги ходимлари томонидан тузилган далолатнома, иш ҳужжатларига илова қилинган аэрофото ва фотосуратлар билан ўз тасдиғинитопади. Демак, даъвогарнинг ўзбошимчалик билан қурилган бино ва айвонларни бартараф этиш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра,ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганидабутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Суд даъвогарнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш талабини асосли деб ҳисоблайдива қаноатлантиришни лозим деб топади, чунки, туман ҳокимининг ер **** тўғрисидаги қарорининг 4-бандидаер участкасидан белгиланганидан бошқа **** фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан унда бино-иншоотлар қурган ҳолда фойдаланилиб келинган. Суд, жавобгарнинг ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномани муҳокама қилиб, унда кўрсатилган **** тасдиқловчи далиллар **** этилмаганлиги сабабли, уни рад этиш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуни Иловасининг 2-банди "б" кичик бандига кўра, номулкий хусусиятдаги даъвоаризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларни бартараф этиш талаби бўйичабазавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилиш талаби бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим деб топади. Баён этилганлардан келиб чиқиб,суддаъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта **** жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг36, 40, 91-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг74,****,****,****- моддаларига асосан ҚАРОР ҚИЛДИ: 1. Жавобгар-“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятираҳбарининг ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси рад этилсин. 2. Даъвогар– Жондор туман ҳокимлигининг ер майдонини олиб қўйиш талабини ер майдонига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш талабига ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинсин. 3. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятизиммасига ўзига **** ер майдонининг 48.0 кв.м. қисмидаўзбошимчалик билан **** қурилиш ишлари ва ****,9 кв.мер майдонида енгил конструкцияли айвон бино-иншоотларини ўз ҳисобидан бартараф этиш **** юклатилсин. Жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятининг Жондор тумман ҳокимининг **** йил 21 декабрдаги ****-сонли Қарори билан **** ер майдонидан **** фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинсин. 4. Жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар – Жондор туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган **** сўм почта **** ундирилсин. 5. Жавобгар -“FINN LINE” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига **** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин,ижро **** берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судигаўн кунликмуддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья ****