Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4324 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 573d19c5-511d-4faa-903e-5fa4b7ab93bc Claim ID PDF Hash eba035598caf123c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
аролик кодексининг 11-моддаси аролик кодекси 11 code_article
аролик кодексининг 47-моддаси аролик кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2004-2501/4324-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қоракўл тумани 2025 йил 17 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.З.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Расуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Олот туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасининг жавобгарлар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Олот туман филиалига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Қоракўл туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Даъвогар Олот туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Олот туман филиали зиммасига жами 32.653.030 сўм суғурта тўловларини жавобгардан даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида даъвогар ва жавобгар вакиллари тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Суд низони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаси талабларига асосан уларнинг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосланган ҳолда кўриб чиқишни лозим топади. Суд, низо моҳияти юзасидан иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 15 февралда 2-сонли “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан, суғуртоловчи ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда иш берувчига, жабрланувчига ёхуд наф олувчига меҳнатда олган майиблиги, касб касллиги ёки ходимнинг ушбу шартнома амал қиладиган даврда меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ҳодимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.2-бандига асосан, суғурта пули ушбу шарнома бўйича 3 794 831 997 сўмни, шу жумладан дафн этиш харажатлари энг кам иш хақининг уч баробаригача сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 2.3-бандига асосан, суғурта мукофоти ушбу шартнома бўйича 16 792 479 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилиши тўғрисидаги 2022 йил 29 декабрдаги 4-сонли далолатномага асосан даъвогар ишчиси У.Бобоев тан жароҳати олган. Шунга асосан даъвогар жавобгарга жами 32.653.030 сўм суғурта тўловларини жавобгардан даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади: ҳуқуқни тан олиш; ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш; битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш; давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш; шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши; бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш; зарарни тўлаш; неустойка ундириш; маънавий зиённи қоплаш; ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш; давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги. Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарлар зиммасига жами 32.653.030 сўм суғурта тўловларини жавобгардан даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини юклаш талаби билан эмас, балки жавобгарлардан жами 32.653.030 сўм суғурта тўловларини ундириш талаби билан судга мурожаат қилиши лозим бўлади. Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Жавобгарлар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Олот туман филиали юридик шахс мақомига эга эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасига кўра, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Шу боис, суд даъвонинг “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Олот туман филиалига нисбатан бўлган қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни, даъвогардан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-179, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Даъвогар Олот туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар Олот туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъвонинг “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиали ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Олот туман филиалига нисбатан бўлган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ш.З.Хамидов