Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19593 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e315f1d6-fae2-4593-aea0-6871a25e5f86 Claim ID PDF Hash f0df4e28c4248fa2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539 law
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
бунда ФКнинг 114-моддаси бунда ФК 114 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
бандида ФК 114-моддаси бандида ФК 114 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19593-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 866 069,47 сўм асосий қарз ва 1 174 260,22 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов ва даъвогар вакили Б.Ахмедов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 7 февралда 743965/12324-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Наманган вилояти, Давлатобод тумани, Тўқимачилик МФЙ, Спортчилар кўчаси манзилида жойлашган “N m ng n muh ndislik-t n l gi instituti” муассасаси (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) балансидаги талабалар турар-жойи биносининг 4-қаватида жойлашган бўш турган 3 иа хонасининг (ижарага) 45,0 кв.м қисмини ижарага бериш, жавобгар эса ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Кейинчалик, шартномага қўшимча сифатида даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2025 йил 20 февралда 141825207653-сонли келишув (шартномаси) тузилган. Жавобгар ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 5 866 069,47 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 866 069,47 сўм асосий қарз, 1 174 260,22 сўм пеня, юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун жами 51 050 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома бўйича ижара объекти жавобгарга ижарага берилганлигини, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг асосий қарзни 4 395 000 сўм қисмини қисман тўлаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Ишда иштирок этувчи прокурор катта ёрдамчиси даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган балансда сақловчи суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ҳамда балансда сақловчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчиси фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан ижара объекти жавобгарга вақтинча фойдаланиш учун ижарага берилган. Кейинчалик, 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартномага қўшимча сифатида даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2025 йил 20 февралда 141825207653-сонли қўшимча шартнома (келишув) тузилган. Қўшимча шартнома (келишув)нинг 2.3-бандида қўшимча шартнома 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши назарда тутилган. ФК 573-моддасининг биринчи қисмига асосан бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартноманинг 7.1 ва 7.2-бандида жавобгар шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда даъвогарнинг ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақи тўлаб бориши, ҳар ой учун ижара ҳақи тўлови ўша ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан (олдиндан тўлаш тартибида) амалга оширилиши назарда тутилган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай ижара ҳақини шартномада белгиланган муддатда ҳамда миқдорда тўлиқ тўламаган ва 2025 йил 8 октябрь ҳолатига 5 866 069,47 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 11 сентябрдаги 130313-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Бироқ, жавобгар томонидан иш судда кўриб чиқилгунига қадар қарздорлик қисман қопланган ва унинг бугунги кундаги даъвогардан бўлган асосий қарзи 1 471 069,47 сўмни ташкил этади. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ҳамда судга 2025 йил 17 ноябрда тақдим этган 01-0.8-17/1343-сонли маълумотномаси билан ўз исботини топди. Ўзаро 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартноманинг 1.2-бандига кўра, ижара объекти жавобгарга 36 ой, яъни 3 йил муддатга ижарага берилган. Давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён мантда Низом деб юритилади) асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси асосида юзага келган ижара ҳуқуқи Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали давлат рўйхатидан ўтказилади. Низомнинг 46-бандида, кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Низомнинг 461-банди иккинчи ҳатбошисига кўра, жара шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилади. ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асосан кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Бироқ Кадастрлар палатаси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 9063-сонли хатига мувофиқ тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февралда тузилган 743965/123-24-сонли шартнома ва 2025 йил 20 февралда тузилган 141825207653-сонли келишув (шартномаси) давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 4-бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига эътибор қаратишлари лозимлиги, тўртинчи хатбошисида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради, бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шу боис суд тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли уни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблайди. Пленум қарорининг 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбурлиги, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шартлиги, бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Пленум қарорининг 171-банди иккинчи қисмига кўра, бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича тарафларнинг ҳуқуқий муносабатлари бир йилдан ортиқ муддатда давом этса, бундай шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-бандида агар қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги, 24-бандида ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги, бунда олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланишини судлар инобатга олишлари лозимлиги, мол-мулкни натура шаклида қайтаришда судлар назарда тутишлари лозимки, мол-мулкни яхшиланиши учун қилинган харажатларнинг компенсацияси юзасидан талаб, у низоли характерга эга бўлганлиги сабабли, суд томонидан алоҳида иш доирасида кўриб чиқилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилган Пленум қарорларида берилган тушунтиришларга асосланган ҳолда суд ижара объекти жавобгарга топширилганлиги, жавобгар ижара объектидан ўтган давр давомида амалда фойдаланиб келганлиги ва асосий қарзни қисман тўланганлиги ишдаги шартномалар, далолатнома, талабнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвонинг жавобгардан 1 471 069,47 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлганлиги учун даъвонинг жавобгардан 1 174 260,22 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд даъвогарнинг жавобгардан юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун жами 51 050 сўм ундириш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Боиси даъвогар вакили суд мажлисида жавобгарга юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун 51 050 сўм харажат қилинганлигини исботловчи ҳужжатларни тақдим эта олмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу боис суд даъво аризаси судга киритилишига жавобгар сабабчи бўлганлиги учун иш бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундириш лозим деб ҳисоблайди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 471 069,47 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 1 471 069,47 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев