← Назад
Решение #2846739 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
---------------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2025 йил 17 ноябрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, Наманган шаҳар прокуророрининг катта ёрдамчиси
У.Самижонов
қатнашувида,
даъвогар
вакили
–
М.Тожимаматов(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар - ---------------- АЖнинг жавобгар – ----------------- давлат муассасасидан 25941120 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
----------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ----------------- давлат муассасаси(бундан буён
матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол
қилинган электр энергиясидан бўлган 25941120 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва
Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, суд
мажлисига қадар тўлов амалга оширилганлигини билдириди ва тўланган
почта харажатини ундиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига
келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Прокуратура вакили даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
фикр билдирди.
Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар “Марказ” электр
таьминоти корхонаси билан Наманган шаҳар “Ишга марҳамат”
мономаркази”(ҳозирги
----------------давлат
муассасаси-жавобгар)
ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти”
шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу
шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага
илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025
йил 1 октябрь холатига асосий қарздорлик 25941120 сўмни ташкил этган.
Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактура ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини
топади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлсада, даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтириш ва тақдим қилган
маълумотномасига асосан қарздорлик тўлиқ қопланганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантишни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 41200 сўм почта харажатларини ҳамда бюджетга 518822.4 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди.
Суд, ИПКнинг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
----------------- АЖнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ----------------- давлат муассасаси ҳисобидан:
- Даъвогар ----------------- АЖ фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм
суд-почта харажати;
- Республика бюджетига 518822.4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов