← Назад
Решение #2846756 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 631 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 635 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 364 | — | code_article | |
| олашда судлар ФК | 364 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2404/2865-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Умаров
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Мухиддинов
Тафтиш инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ urkist n r ir r st r ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “N s s t ’mir” масъулияти
чекланган жамиятидан 1 574 470 063 сўм асосий қарз, 767 233 123,8 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш
юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори устидан
“N s s t ’mir” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш тартибида
берилган шикоят асосида ишни даъвогар вакиллари С.Хусанова ва Х.Кенжаев
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ urkist n r ir r st r ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Наманган туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “N s s t ’mir” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
1 574 470 063 сўм асосий қарз ва 767 233 123,8 сўм пеня ундириб беришни
сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогарнинг фойдасига 1 574 470 063 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня,
3 000 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган.
Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берган.
2
Ишни апелляция инстанциясида қайтадан кўришда ишни биринчи
инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб, ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Сув хўжалиги соҳасида хорижий инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш маркази ҳамда бош пудратчи “Zh ji ng
ms
Int rn ti n l E n mi &
hni l
r ti n
.Ltd” компанияси (бундан
буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) жалб қилинган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 6 октябрдаги қарори билан биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қисман
қаноатлантириш ва жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 1 423 897 673 сўм
асосий қарз ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилинган, суд харажатлари қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига
юклатилган.
Жавобгар иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб,
улар устидан тафтиш тартибида шикоят берган ва шикоятида қуйи инстанция
суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогар томонидан бажарилган ишлар
амалда жавобгарнинг маблағлари эвазига амалга оширилганлигини инобатга
олиб янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятида
апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг мансабдор шахси бўлган
М.Кенжаев ва даъвогар раҳбари А.Нуралиевларга нисбатан чиқарилган айблов
ҳукмининг алоқаси йўқ деб хулоса қилганлиги, даъвогарнинг таъсисчиси
ва раҳбари бўлган М.Кенжаев айнан шартномалар юзасидан фирибгарлик
йўли билан бажарилган ишлар учун пулларни олганлиги жиноят судининг
айблов ҳукми билан исботланганлиги инобатга олинмаганлиги, бу ҳолатда
жисмоний шахслар муносабатларидан келиб чиқиб эмас, балки даъвогарнинг
даъво талабидаги қарздорлик аслида йўқлиги исботини топганлиги, чунки
пудрат шартномалари юзасидан бажарилган ишлар жавобгарнинг пул
маблағлари эвазига амалга оширилганлиги жиноят судининг ҳукми билан
исботланганлиги, бундан ташқари, иш материалларида даъвогар томонидан
тақдим этилган пудрат шартномалари юзасидан бажарилган ишлар
далолатномалари таркибида 2023 йил январь ойи билан бажарилганлиги
кўрсатилган бўлсада, амалда ташкилот 2023 йил 15 февраль ойида ташкил
этилганлиги, бу ҳолатда амалда ташкилот мавжуд бўлмаган ҳолатда ишлар
бажарилганлиги суд томонидан инобатга олинмасдан қарор қабул
қилинганлиги, бу ҳолатлар жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги
мавжуд эмаслигини тасдиқлашлиги ҳақидаги важларни келтирган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган тафтиш тартибида шикоят берган жавобгар ва ишга жалб қилинган
учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисига келмади.
3
Жавобгар суд мажлисига қадар судлов ҳайъатига ёзма илтимоснома
тақдим этиб, унда мазкур иш юзасидан жавобгар вакили сифатида қатнашиши
лозим бўлган адвокат хизмат сафарида бўлганлиги муносабати билан унинг
суд мажлисида қатнашиш имкони йўқлигини инобатга олиб, суд мажлисини
кейинга қолдиришни сўраган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш
тўғрисидаги илтимосномаси бўйича даъвогар вакилларининг фикрини
эшитиб, тафтиш шикояти 2025 йил 31 октябрдаги ажрим билан иш юритишга
қабул қилинганлиги ва уни кўриб чиқиш 2025 йил 17 ноябрь кунги суд
мажлисига белгиланганлиги, жавобгар эса суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги, бунда жавобгарда суд
ишини ўзининг бошқа вакили орқали юритиш учун, шунингдек жавобгарда ва
унинг адвокати ёки бошқа вакилида суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида иштирок этиш ва бошқа ҳуқуқларини амалга ошириши учун
етарлича муддат ва имконият мавжуд бўлганлигини, қолаверса жавобгар
илтимосномасида суд муҳокамасини қолдиришга сабаб қилиб кўрсатган
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб,
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмида белгиланган қоидага
асосланиб, ишни мавжуд материаллар асосида, жавобгар ва учинчи
шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, судлов ҳайъатидан шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни, шунингдек жавобгардан асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириши сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига
асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар (ёрдамчи пудратчи)
ва жавобгар (пудратчи) ўртасида 2023 йил 20 февралда 1 ва 2-сонли пудрат
шартномалари тузилган бўлиб, 1-сонли шартномага мувофиқ даъвогар
“Янгиқўрғон-4”, “Ўрикзор”, “Қорабоғ-1”, “Қорабоғ-2” насос станцияларидаги
объектларда гидромеханика ишларини бажариш, жавобгар бажарилган
ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича ишларнинг баҳоси 2 865 000 000 сўмни ташкил этган.
4
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда тузилган 2-сонли
пудрат шартномасига кўра, даъвогар “Янгиқўрғон-4”, “Ўрикзор”, “Қорабоғ-1”,
“Қорабоғ-2” насос станцияларидаги объектларда бетонлаш ишларини амалга
ошириш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича ишларнинг баҳоси
1 200 000 000 сўмни ташкил қилган.
Фуқаролик кодекси 631-моддасининг биринчи қисмига асосан, пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал
қилади.
Пудрат
шартномаларига
асосан
даъвогар
томонидан
жами
4 115 470 063 сўмлик ишлар бажарилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида
бажарилган ишлар далолатномалари (Ф-3, Ф-5) ва ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан бажарилган пудрат ишлари учун
тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Оқибатда жавобгар даъвогардан
1 574 470 063 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган
мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан
ушбу қарздорликни ва мажбуриятни бажармаганлиги учун неустойка
ундириш тўғрисидаги талаблар билан судга даъво аризаси киритган.
Фуқаролик кодекси 635-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат
шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари
кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг
айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда
тутилиши мумкин.
Фуқаролик кодексининг 364-моддасига биноан, агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб
қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган
ҳисобланади.
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай
турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар,
шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур
бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
5
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли қарори (бундан буён
матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 2.1.-бандида қурилиш пудрати
шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча
муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда
келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган деб ҳисобланишини инобатга
олишлари лозимлиги, шу муносабат билан, агар қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартлар назарда тутилмаган бўлса ҳамда ушбу
шартларни белгилаш имконияти бўлмаса, бундай шартнома тузилмаган деб
ҳисобланиши, бу ҳолатда судлар низони ҳал этишда шартномадан ташқари
мажбуриятларни тартибга солувчи қоидаларни қўллашлари лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларда ишларни бажариш
муддатлари ва бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш шартлари
белгиланмаган. Бундай ҳолатда эса шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъвогардан бўлган асосий қарзи
1 574 470 063 сўмни ташкил этганлиги ва уни тўланмаганлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис даъвогарнинг жавобгардан
асосий қарзни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво
талабини тўлиқ, неустойка ундириш ҳақидаги даъво талабини эса қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Чунки, даъвогар таъсисчиси М.Кенжаев ва даъвогар раҳбари
А.Нуралиевга нисбатан юритилган 1-1609-2501/105-сонли жиноят иши бўйича
даъвогар томонидан шартнома бўйича объектларда бажарилган қурилишмонтаж ишлари мутахассислар томонидан ўрганилганида умумий қиймати
150 572 390 сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалда бажарилмай
ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланган.
Бу ҳолат жиноят ишлар бўйича Учқўрғон туман судининг 2025 йил
26 июндаги ҳукми ва Наманган вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 сентябрдаги ажримида қайд
этилган бўлиб, мазкур жиноят иши бўйича даъвогар таъсисчиси М.Кенжаев
ва даъвогар раҳбари А.Нуралиевлар айбдор деб топилган, уларга нисбатан
жиноий жазолар тайинланган. Ушбу суд ҳужжатлари эса қонуний кучда.
ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги
ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Демак, юқорида қайд этилган ҳолатлардан кўринадики, даъвогар
томонидан
бажарилган
ишлар
қиймати
1 423 897 673
(1 574 470 063 - 150 572 390) сўмни ташкил этган.
6
Даъвогар
томонидан
жавобгарнинг
топшириғига
кўра
1 423 897 673 сўмлик пудрат ишлари бажарилганлиги ўз исботини топган.
Бу ишдаги мавжуд далиллар, хусусан ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган
ишлар ҳақидаги далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Шунинг учун тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги даъвогарнинг
бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни
тўлиқ рад этиш учун асос бўлмайди.
Шу сабабдан апелляция инстанцияси суди асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарнинг
фойдасига 1 423 897 673 сўм ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси судининг бу хулосаси эса иш ҳолатларига мувофиқ
бўлиб, асосли ва қонунийдир.
Пленум қарорининг 2.3-бандида берилган тушунтиришларга кўра,
қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги
ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай
ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмайди. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари
ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини
(неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилади.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас.
Шу сабабдан бундай даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши керак.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан мазкур иқтисодий ишни
кўришда ва даъво талабларини муҳокама қилиб, даъво бўйича қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган, иш
ҳолатлари ва далиллар тўлиқ текширилмаган, уларга атрофлича қонуний баҳо
берилмаган. Натижада асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ,
неустойка ундириш ҳақидаги даъво талабини эса қисман қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келиниб, нотўғри қарор қабул қилинган.
Шу сабабдан апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъвогарнинг асосий қарз ундириш
ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириш, неустойка ундириш тўғрисидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор
қабул қилган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар
тўлиқ аниқланган, ишга доир тўпланган далиллар тўлиқ текширилган, даъво
аризасида, шунингдек апелляция шикоятида келтирилган тарафларнинг барча
важлари муҳокама қилинган бўлиб, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган,
7
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Шунинг учун
жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида баён қилинган апелляция
инстанцияси суди даъвогарнинг мансабдор шахси бўлган М.Кенжаев
ва даъвогар раҳбари А.Нуралиевларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукмининг
алоқаси йўқ деб хулоса қилганлиги, М.Кенжаев айнан шартномалар юзасидан
фирибгарлик йўли билан бажарилган ишлар учун пулларни олганлиги жиноят
судининг айблов ҳукми билан исботланганлиги инобатга олинмаганлиги,
пудрат шартномалари юзасидан бажарилган ишлар жавобгарнинг пул
маблағлари эвазига амалга оширилганлиги жиноят судининг ҳукми билан
исботланганлиги ҳақидаги важлари асоссиздир.
Судлов ҳайъати тафтиш шикоятида баён қилинган бошқа важлар ҳам
улар асослантирилмаганлиги сабабли апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва асосий қарз ундириш ҳақидаги талабни
қисман қаноатлантириш, неустойка ундириш тўғрисидаги талабни эса
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақида иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш мобайнида аниқланган
ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов
ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этиш,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
тўхтамга келди.
Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга
асосланиб, ишни тафтиш инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Баён этилганларга кўра, тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантирмасликни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, шикоят беришда тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан республика бюджетига
ишни тафтиш инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ 23 417 031,87 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
8
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 308, 324, 3243, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“N s s t ’mir” масъулияти чекланган жамиятининг суд муҳокамасини
кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
“N s s t ’mir” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2025 йил 6 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш тартибида шикоят беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати
“N s s t ’mir” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“N s s t ’mir” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 23 417 031,87 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
М. Умматова
М. Умаров