← Назад
Решение #2846764 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
2 408 символов
4-1901-2404/8359-сонли иш
АЖРИМ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2024 йил 22 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, А.Қиличевнинг котиблигида,
жавобгар вакили – А.Намозов (раҳбар)нинг иштирокида, аризачи Термиз
тумани давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "Vi l -Fl w rs" масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан киритган аризаси бўйича қўзғатилган 4-19012404/8359-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Термиз тумани давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар "Vi l -Fl w rs" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) солиқ ҳисоботларини белгиланган
муддатларда тақдим этмаганлиги сабабли унинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган аризачи суд мажлисида ўз
вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Намозов
аризачининг аризасини тан олмасдан, солиқ ҳисоботларини хар ой топшириб
келаётганлигини билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра, аризани
кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачига почта алоқа тармоғи
орқали юборилган бўлиб, аризачи суднинг 2024 йил 12 ноябрдаги аризани
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
тўғрисида ажримини электрон тарзда қабул қилиб олган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни
ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб даъвогарнинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 118, 195-моддаларини қўллаб,
АЖРИМ
Даъво кўрмасдан қолдирилсин.
Қ И Л Д И:
Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Сурхондарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибда шикоят бериш
(протест келтириш) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест келтириш)
бериш мумкин.
Судья
Ж.Ачилов