← Назад
Решение #2846769 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 3 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13450-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шахри
2025 йил 14 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ****** даъвогар «******» ДМнинг
манфаатида, жавобгар «******» МЧЖдан 3 938 145 сўм асосий қарзни ва 1 969 072
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогарнинг
вакили
(ишончномага асосан) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни –
А Н И Қ Л А Д И:
«******» ДМ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) «******» МЧЖга
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 24 февралда уруғлик
чигит турларини сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш (уруғлик чигитни
сертификатлаш юзасидан) шартнома тузилган.
Шартноманинг 3.4-бандига кўра жавобгар кўрсатилган давлат хизматларини
қабул қилиб олгандан кейин 100 фоизи миқдорда тўлов топшириғи билан унинг
қийматини тўлаши мажбуриятини олган.
“Электрон хукумат тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан давлат
хизмати ариза берувчиларнинг сўровларига кўра амалга ошириладиган давлат
органларининг вазифаларини бажариш бўйича улар томонидан кўрсатиладиган
хизмат, агар қонунчиликка мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари бошқа
ташкилотлар зиммасига юклатилган бўлса, улар хам давлат хизматини кўрсатишлари
мумкин.
Аммо, жавобгарга шартнома бўйича тегишли хизматлар кўрсатилган бўлсада,
кўрсатилган 3 938 145 сўмлик хизматларнинг ҳақи тўлаб берилмаган.
Шу сабабли, ****** даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси киритиб,
жавобгардан 3 938 145 сўм асосий қарз ва 1 969 072 сўм пеняни ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво
аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини
тўламаганлиги сабабли, жавобгардан 3 938 145 сўм асосий қарзни ва 1 969 072 сўм
пеняни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
2
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Даъвогар (“Бажарувчи”) ва Жавобгар (“Буюртмачи”) ўртасида 2025 йил 24
февралда уруғлик чигит тўдаларини сертификатлаштириш хизматларини кўрсатиш
юзасидан 356/У-сонли шартнома тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномага мувофиқ, “Бажарувчи”
Буюртмачининг буюртмасига асосан дон ва дон махсулотлари сифатини аниқлаш
бўйича синовларни ўтказиш, уларни амалдаги меъёрий хужжатлар талабларига
мувофиқлигини тахлил қилиш, натижаларига кўра, махсулот тўдаси учун мувофиқлик
сертификати расмийлаштириш мажбуриятини олган. Буюртмачи эса, махсулотларни
сертификатлаштириш хизматлари учун бажарувчи томонидан тасдиқланган нархлар
асосида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 705-моддасига кўра, Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шарт.
Даъвогар
шартнома
шартларига
мувофиқ
3
938
145
сўмлик
сертификатлаштириш хизматларини кўрсатган бўлса-да, бироқ, жавобгар ўз
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги натижасида 3 938 145 сўм қарздорлик келиб чиққан. Хизматларнинг
кўрсатилганлиги иш ҳужжатларидаги хисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Даъвогар талабнома билан жавобгарга мурожаат этиб, юзага келган
қарздорликни тўлаб беришни сўраган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширмасдан, ушбу қонун
нормаси ва шартнома талабини бузган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 3
938 145 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган
тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида
бажаришдан озод қилмайди.
Шартноманинг 5.1-бандида кўрсатилган хизматлари ҳақи учун тўловлар
кечиктирилган ҳар бир кун учун “Буюртмачи” қарз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида,
бироқ қарз суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
3
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда
карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар ўртасида имзоланган шартномада, кўрсатилган
хизматлари ҳақи учун тўловлар кечиктирилганда пеня тўланиши назарда
тутилганлигини, жавобгар даъвогар олдидаги 3 938 145 сўмлик қарздорликни ўз
вақтида, шартномада белгиланган муддатларда тўламасдан кечиктирганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қисман асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини қайтада хисоб-китоб қилиб, 492 265 сўм
пеня ундиришни лозим топди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3 938 145 сўм асосий қарз, 492 265 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бджетига 412 000 сўм
давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «******» ДМ фойдасига жавобгар «******» МЧЖдан 3 938 145 сўм
қарз, 492 265 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«******» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов