Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2181 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 656baa5b-8f31-437b-a688-734213f21bc1 Claim ID PDF Hash 528a7c6fcd801c6f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
нинг 18-моддаси нинг 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Беруний тумани ХХХ йил 14 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХ(24.03.2025 йилли 1сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан 80 000 000 сўм асосий қарз, 8 648 133,26 сўм фоиз, 12 000 000 сўм жарима ва 40 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 80 000 000 сўм асосий қарз, 8 648 133,26 сўм фоиз, 12 000 000 сўм жарима ва 40 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили жавобгар билан медиатив келишув тузилганлигини билдириб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам унинг вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишдаги ҳужжатларда жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат борлигини инобатга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЭПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ унинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 ноябрь куни медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шу боис, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса ва ариза кўрмасдан қолдирилса, давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги кўрсатилган. Шу боис, суд даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўланган 2 813 000 сўм давлат божи даъвогарга қайтаришни, шунингдек, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-банди ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 2 813 000 сўм давлат божи республика бюджетидан қайтарилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ХХХ