← Назад
Решение #2846788 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ФКнинг | 1001 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2501/3618-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 14 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хужаёровнинг котиблигида,
«***» фермер хўжалиги раҳбари Х.Сохибов иштирокида, Ғузор туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил
9 октябрдаги ҳал қилув қарори
устидан «***» фермер хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикояти
асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«***» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, «***»
фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
134 899 612 сўм асосий қарз, 35 132 907 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 134 899 612 сўм асосий қарз, 4 900 000 сўм пеня ҳамда
41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 3 400 650,38 сўм давлат
божи ундириш белгиланган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан келтирилган
апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи
қисмига асосан, ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятини
қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор
қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр
таъминоти шартномаси шартлари бўйича даъвогар (корхона) жавобгар
(истеъмолчи)га электр энергияси етказиб бериш, жавобгар (истеъмолчи) эса
истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар (корхона) томонидан шартнома шартларига мувофиқ
жавобгар (истеъмолчи)га электр энергияси етказиб берилган бўлса-да, жавобгар
(истеъмолчи) томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
тўловлар амалга оширилмаган.
Яъни, даъво аризасига илова қилинган 2025 йил 1 май ҳолатига икки
томонлама тасдиқланган солиштирма-далолатномага кўра жавобгарнинг электр
энергиясидан бўлган қарздорлиги 134 899 612 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Биринчи инстанция суди томонидан ушбу даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу низо бўйича тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши
юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонининг 3-бандига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида
етказиб берилади.
Шартноманинг 3.7-бандига кўра, таъминотчи корхона истеъмолчининг
электр энергия сарфи бўйича ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисобкитобни амалга оширади ва беш кун ичида тўловни амалга ошириш учун
ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан шартноманинг ушбу шартларига
амал қилинмасдан, истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар олдида ушбу қарздорлик
келиб чиққан.
Шартноманинг 3.6-бандида, истеъмолчи томонидан ойнинг охиригача
ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчига нисбатан
электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади деб
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар
ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, иш ҳужжатларига илова қилинган
электр тармоқдан ўчириш далолатномасига асосан жавобгар электр тармоғидан
узилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида шартноманинг 3.12бандига асосан жавобгар шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида
бажармаганлиги сабабли ундириш сўралган пеняни биринчи инстанция суди
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, камайтирган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг хулосаси билан
келишган ҳолда, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важларини
асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Учинчи
қисмида, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади деб кўрсатилган.
Ушбу Кодекснинг 169-моддаси 1-бандига мувофиқ, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш
муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд
томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади, 3-бандига кўра суднинг
ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини
қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён
қилиниши мумкин.
ИПКнинг 276-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни апелляция
инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва
янги фактларни аниқлаши мумкин.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига мувофиқ,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
давлат бож ставкаларининг 2-банди, д-кичик бандида, иқтисодий судларга
апелляция тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти
учун 41 200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига апелляция
шикояти учун 1 700 325,19 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,
55-моддаларини, ФКнинг 1001-моддасини ҳамда ИПКнинг 66, 68, 74, 118, 278280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 октябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
«***» фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти учун 41 200 сўм
почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
«***» фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига апелляция
шикояти учун 1 700 325,19 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***