Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/10429 Дата решения 14.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b16f78e8-b429-40a6-8f4f-7fbb9f2e28df Claim ID PDF Hash 865457e1cb97675a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илмаслик ИПК 154-моддаси илмаслик ИПК 154 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2508/10429-сонли иқтисодий иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Боғот туман 2025 йил 14 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси **нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***нинг даъвогар «***» АТБ *** (банк хизматлари маркази)манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан *** сўм суғурта товон пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси *** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) «***» АТБ *** (банк хизматлари маркази) (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” акциядорлик жамиятидан *** сўм суғурта товон пулини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан палата, даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ***нинг даъво аризасида даъвогар сифатида «***» АТБ *** (банк хизматлари маркази) кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 10-банди 3-хатбошига кўра, шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш тугатилади. Мазкур ҳолатда юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмаслиги баробарида даъвогар «***» АТБ *** (банк хизматлари маркази) Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси аъзоси ҳисобланмайди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми, 1-бандига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак. Даъво аризаси иш юритишга давлат божи тўловисиз қабул қилинган. Қайд этилганларга кўра, суд, иш юритишни тугатишни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110, 195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***